UZ

Сўнгги янгиликлар

07:31"Нефтчи"нинг асосий футболчиларидан бирига ОКМК ва "Андижон"дан қизиқиш бор  0 01:50Лэмпард кетма-кет иккинчи ой энг яхшиси бўлди  0 01:24АПЛ топ-клублари "Лейпциг" вингерига қизиқмоқда  0 00:50Давид Сильва Гвардиоланинг ягона камчилигини айтди  2 00:16Оскар футболчилик фаолиятини якунлади  3 23:53Флик: "Рэшфорд захирада қолдими, демак, таркибда энг яхшилар ўйнамоқда"  2 23:32"Алавес"га қарши ўйин олдидан "Реал"да муаммолар кўп  5 23:10Салоҳ қайтди!  9 22:46"Интер Майами" жаҳон чемпионини сотиб олди  2 22:15"Бунёдкор" янги мавсум олдидан икки легионер олиши мумкин  0 21:54Пол Мерсон: "У ҳужумда ўйнар экан, "Арсенал" чемпион бўлмайди"  4 21:35"Бунёдкор" Абдусаломов билан шартномани узайтирди  0 21:21Арне Слот: "Салоҳнинг "Интер" билан ўйинда бўлмаслигини мен истадим"  11 20:55Ханс-Дитер Флик: "Реал" ҳақида гапиришни истамайман"  5 20:35Дитмар Хаманн: "Алонсонинг салоҳиятини йўқотиш учун 5-6 ойнинг ўзи етарли бўлди"  3

"Хоразм" бош мураббийи Руслан Аҳмедов: "2022 йилни 5та ойлик ва 10та мукофот пули билан якунлагандик" Янгиликлар

"Хоразм" бош мураббийи Руслан Аҳмедов: "2022 йилни 5та ойлик ва 10та мукофот пули билан якунлагандик"

Про лиганинг 3-туридан ўрин олган "Андижон-SGS" - "Хоразм" (2:1) учрашувидан кейин меҳмонлар бош мураббийи Руслан Аҳмедов матбуот анжуманида қатнашди.

"Андижон-SGS" жамоасини ғалаба билан табриклайман. Бу жамоа ёш футболчилар иборат бўлса ҳам ғалабани кўпроқ хоҳлашди. Бизнинг жамоа ўйини ҳақида эса гапиришга тил ожиз. Йигитларга тайинладим ўтган йилги 4-ўринни олганимизни унутинглар деб. Баъзи футболчилар осмонларда учиб юришибди, оқибати эса мана шундай бўлади. Бугунги мағлубиятни ўз зиммамга оламан. Кўп жиҳатдан йигитларни руҳий томонлама ўйинга тайёр эмасди. Баҳсдан олдин хаёлда ютиб бўлгандик", - деб гап бошлади Аҳмедов. 

- Хоразм футболи азалдан кучли бўлган ва бир-биридан кучли футболчиларни етиштириб чиқарган. Машарипов, Искандеров ва Шихов кабилар шулар жумласидан. Ҳозир нега Хоразмда футболга эътибор бўлмаяптими?
- Ўтган йил жамоамиз 4-ўринни олди ҳамда 2022 йилни 5та ойлик ва 10та мукофот пули билан якунладик. 1 февраль кунида барча қарзлар тўланди. Искандеров, Машарипов ва Шихов каби футболчилар юқори савиядаги ўйинчилар. Молиявий ҳолатимиз ҳозир ундай футболчиларни ўйнатишга йўл қўймайди. Эътиборимизни академиямизга қаратганмиз.


Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика