

33 ёшли вингер Мерсисайд клубининг "Брайтон" билан ўйин учун қайдномасига киритилди. Вингер бунга қадар ЕЧЛда "Интер" сафаридан тушиб қолган ва бундан мамнун эмаслигини айтганди.
Маълум бўлишича футболчи ва мураббий ўртасида суҳбат бўлиб ўтган ва унда томонлар ярашиб олишган.
"Ливерпуль" ва "Брайтон" ўртасидаги баҳс шанба куни ўтказилади.



