

"Арсенал" - "Ковентри Сити" 3:0
Голлар: 15 - Кай Хаверц, 23 - Букайо Сака, 49 - Мартин Эдегор
“Арсенал”: 1. Давид Райя, 4. Бен Уайт, 3. Кристьян Москера, 6. Габриэл Магальяйнс, 33. Риккардо Калафьори (5. Пьеро Инкапье, 81’), 8. Мартин Эдегор (23. Микель Мерино, 76’), 49. Майлз Льюис-Скелли, 41. Деклан Райс (36. Мартин Субименди, 68’), 29. Кай Хаверц, 17. Христос Цолис (10. Эберечи Эзе, 76’), 7. Букайо Сака (20. Чуквунонсо Мадуэке, 68’).
Захира: 13. Кепа Аррисабалага, 14. Виктор Гёкереш, 22. Итан Нванери, 56. Макс Доумен.
“Ковентри Сити”: 19. Карл Рашворт, 27. Милан ван Эвейк, 4. Бобби Томас, 24. Орель Аменда, 3. Жей Дасилва, 8. Калеб Йиренки (29. Виктор Торп, 62’), 6. Мэтт Граймз, 16. Фрэнк Оньека, 18. Лум Чауна (38. Густаво Хамер, 82’), 9. Эллис Симмс (14. Тайво Авонийи, 70’), 23. Брендон Томас-Асанте (5. Жек Рудони, 70’).
Захира: 13. Бен Уилсон, 15. Лиам Китчинг, 7. Тацухиро Сакамото, 22. Жоэль Латибодье, 28. Жош Экклс.
Огоҳлантиришлар: 27 - Калеб Йиренки, 34 - Габриэл Магальяйнс
90+5. Ўйин якунланди!
90+5. Эзенинг жарима зарбасидан тепган тўпи ноаниқ бўлди.
90+1. Меринонинг ажойиб зарбасидан сўнг тўпни Рашворт қийинчилик билан қайтарди.
90. Ўйиннинг асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди.
86. Ҳаволатиб узатилган тўпни Рудони бош билан дарвозага йўллади, Райя ушлаб олди.
85. Тўпчилар натижадан қониқмоқда, ортиқча олдинга ўтиш ҳам, хавфли вазиятлар ҳам йўқ.
78. Мерино ўнгдан олдинга юриш қилди, ҳамма ундан узатма кутаётган бир паллада тўпни ерлатиб дарвозага тепди, аммо ҳимоячилардан ўтмади.
75. “Арсенал” ҳужумларни бироз камайтирди, баҳс асосан майдон марказида кечмоқда.
67. Бобби Томаснинг узоқдан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди.
65. Цолисдан яна бир зарба, бу сафар узоқдан ва бу сафар дарвозабондан ажойиб сейв кўрдик!
61. Ажойиб комбинациядан сўнг Цолис дарвозага кучли зарба йўллади, бироқ тўп ҳимоячига тегиб, майдонни тарк этди.
56. Бош ҳакамнинг айрим техникалари ишламагани сабабли ўйин тўхтади бироз.
52. Льюис-Скеллининг узоқдан йўллаган зарбасини “Ковентри” посбони ажойиб тарзда қайтарди!
50. Иккинчи бўлимда ҳам тезкор гол бўлди, буёғига “Арсенал”нинг иштаҳаси янада очилади!

49. ГОЛ! Эдегор ҳисобни йириклаштирди! Бен Уайтнинг узатмасидан сўнг Мартин дарвозага тўпни йўллади, аслида, зарба ўхшамаганди, бироқ “Ковентри” посбонига тегиб тўп дарвоза тўридан жой олди.
47. Мезбонлар бўлимни фаол бошлашди.
46. Иккинчи бўлим бошланди.
45+2. Биринчи бўлим якунланди.
45+2. Энди зарба навбати Райсга: бироқ тўп бирозгина ноаниқ кетди…
45+1. Эдегорнинг дарвоза томон тепган тўпи рақибга тегиб, майдонни тарк этди.
45. Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди.
42. Лум Чаунанинг акробатик услубда берган зарбаси хавфли, аммо ноаниқ чиқди.
38. Калафьорининг жарима майдончаси ташқарсидан йўллаган зарбаси рақиб ҳимоячисига тегиб қайтди.
33. Уайт жарима майдончаси ичидан ерлатиб зарба берди, бунга эса рақиб ҳимоячиси “блок” қўя билди.
32. Майдон эгалари энди хотиржам ўйнашмоқда. Жамоа тўп назоратини ўзига олган ва уни рақибга бериш ниятлари йўқ.
25. Льюис-Скелли марказда тўпни йўқотганди, сўнг бир неча уринишда тўпни яна қайтариб олди. Мана Топ жамоаларнинг таянч ярим ҳимоячилари қандай ўйнашади!
24. Ҳаааа, дўстлар! Амалдаги чемпион чемпионшипдан қайтган клубни ҳозирча “кўрдим демаяпти”.

23. ГОЛ! Сака ҳисобни иккитага оширди! Райс марказда тўпни олиб қўйиб, уни чапга узатди, бу ерда Цолис марказга қайта узатди, дарвозабондан қайтган тўпни Букайо дарвозага жойлаб қўйди!
21. Темп бироз тушди, “тўпчилар” тўпни назорат қилишмоқда.
16. Ҳисоб очилди учрашувда, буёғига энди “Ковентри” фаолликни янада оширса керак.

15. ГОЛ! Хаверц АПЛнинг жорий мавсумидаги илк голни урди! Чап қанотдан узатилган тўпни Кай дарвоза аниқ йўллади!
9. Деклан Райснинг узоқ масофадан йўллаган зарбаси ноаниқ бўлди.
7. Саканинг жуда яқин масофадан йўллаган зарбасини Рашворт қайтарди!
5. Цолиснинг зарбаси ноаниқ бўлди.
1. Ўйин бошланди.
Ассалому алайкум қадрли футбол ихлосмандлари! Сизларни АПЛнинг янги 2026/27 йилги мавсуми 1-туридан ўрин олган "Арсенал" - "Ковентри Сити" учрашувининг матнли трансляциясини ушбу саҳифада кузатиб боришингиз мумкин.



