АПЛ топ-клублари "Лейпциг" вингерига қизиқмоқда

Mirjalol Normatov
13 дек 2025
"Лейпциг" вингери Ян Диоманде инглиз топ-клублари қизиқишлари доирасида.

"Ливерпуль", "Манчестер Сити", "Челси", "Тоттенхэм" каби клублар 19 ёшли футболчининг хизматларига қизиқиш билдирмоқда.

Бироқ ҳали ҳеч ким музокараларни бошлагани йўқ. Бунга футболчининг немис клуби билан 2030 йилгача шартномаси борлиги сабаб. Балки "Лейпциг" жаҳон чемпионатидан кейин футболчисини 100 миллион еврога сотиб юбориш вариантини кўриб чиқиши мумкин.

Диоманде ушбу мавсумда 13 ўйинда 6 гол ва 2 ассист қайд этди.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal