Давид Сильва Гвардиоланинг ягона камчилигини айтди

Mirjalol Normatov
13 дек 2025
"Манчестер Сити" собиқ футболчиси Давид Сильва бош мураббий Пеп Гвардиола билан фаолияти ҳақида гапирди.

"Мен узоқ вақт қанотда ўйнадим, ўйинни марказга тортаверганим учун у мени марказга қўйди. Бу позиция менга идеал мос тушди. Ўша йиллар ақлбовар қилмас ўтди.

У билан ишлаш умуман бошқа даража эди. Чунки у рақибнинг нима қилишини олдиндан билардим, унда барчаси олдиндан тайёр бўларли ва ўйинда ишлаб кетарди.

Унинг ягона камчилиги - бир вазифани жиддий бажариши, шунинг ортидан футболчиларга эркинлик бермасди. Бошқа жиҳатларда у ҳақиқий даҳо", - деди Сильва.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: As