Рубен Санчес: "Ҳозирда "Сурхон"га фақат ғалабалар керак"
21 сен 2022 14:15
Янгиликлар
Рубен Санчес: "Ҳозирда "Сурхон"га фақат ғалабалар керак"
Cоcа Cоlа Суперлигасининг 19-тури доирасида бўлиб ўтган "Сурхон" — "Локомотив" (2:1) учрашувидан сўнг мезбонлар ҳужумчиси Рубен Санчес Перес ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
Маълумот учун, мазкур баҳсда испаниялик футболчи рақиб дарвозасини ишғол қилди ва ғалабага ўз ҳиссасини қўшди.
- "Локомотив" билан ўйин жуда қийин кечди. Бизни мазкур баҳсда фақат ғалаба қониқтирарди. Олдинги ўйинлардаги муваффақиятсизликлардан кейин ғалаба қозонмасак, аҳволимиз янада қийинлашиши мумкин эди. Бирлашиб, ғалаба учун ҳаракат қилдик ва якунда мақсадимизга етдик.
Албатта, гол урганимдан хурсандман. Бу вазиятда Мурод Бобожонов менга ёрдам берди, дарвозабоннинг ожиз нуқтасини топа олдим.
Тўғриси, нечта гол уриш бўйича аниқ бир рақамни айта олмайман. Имкон қадар голларим билан жамоа ғалабаларига ҳисса қўшишни мақсад қилганман. Бизга айни вақтда фақат ғалабалар керак", - дейди Санчес.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Жирона" "Барселона"ни мағлуб этди! Ямалда омадсиз пенальти, якунда эса муштлашув
ЕЧЛ. Винисиуснинг ягона голи "Реал"га "Бенфика" устидан ғалаба тақдим этди. Моуринью четлатилди
Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги илк ғалабасини тантана қилди, аммо юришини гуруҳ босқичида якунлади
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Фикрлар