UZ

Сўнгги янгиликлар

22:34“Ал Ҳилол”нинг мусулмон футболчилари рўза тутишмоқдами?  2 21:53FA Гвардиоланинг Англия Кубогидаги тўп ҳақидаги шикоятларига жавоби: "У ФИФА талабларига мувофиқ синовдан ўтказилди"  0 21:38Гвардиолага Англия Кубогидаги тўплар ёқмаяпти  1 20:39Футбол олами. Суперлига-2025'га ким қандай тайёрланди?  1 20:25"Истиқлол" - "Ал Насср". Таркиблар эълон қилинди  6 19:48"Ал Ҳилол" Собослаи учун 120 млн евро тўлашга тайёр  7 19:22ФИФА Покистон футбол федерациясига нисбатан қўлланган санкцияларни бекор қилди  0 18:56Роналду ким(лар)га ҳавас қилган?  12 18:28Венгер "Олтин тўп" учун 3 нафар асосий даъвогар номини айтди  22 17:59"Арсенал" ҳужумчисини сотиши мумкин  2 17:33"Реал", "Ливерпуль" ва МЮ қизиқаётган футболчига нарх белгиланди  2 17:06"Манчестер Сити" ва "Манчестер Юнайтед" "Барселона" собиқ футболчиси учун курашади  0 16:39Бензема "Реал"га қайтадими?  3 16:15Муҳаммадали Ўринбоевга "U-20 Осиё Кубогининг энг яхши тўпурари" соврини топширилди   5 16:00Педру Морейра "Ал Ҳилол"га қарши кечадиган баҳс олдидан нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  15

Рубен Санчес: "Биз Суперлигада қолиш учун охиригача курашамиз" Янгиликлар

Рубен Санчес: "Биз Суперлигада қолиш учун охиригача курашамиз"

Coca Cola Суперлигасининг 21-туридан ўрин олган "Сурхон" – "Пахтакор" учрашувидан сўнг мезбонлар футболчиси Рубен Санчес фикрлари билан ўртоқлашди.

"Учрашув жуда қийин кечди. Биз ўйинда ҳаракатимизни сақлаб қолиш учун катта куч сарфладик. Тўғриси, ғалаба қозонишни жуда ҳам хоҳлагандик. Рақиб кучидан келиб чиқиб айтсак, дуранг ҳам адолатли дейиш мумкин. 

Биз Суперлигада қолиш учун охиригача курашамиз. Турдан турга ўйинларимиз ва натижаларимиз ижобий томонга ўзгармоқда. Кейинги баҳсларда ҳам ғалаба қозониб, Суперлигада қолиш имкониятимизни яхшилашга интиламиз.

Тўғриси, мавсум якунига қадар нечта гол уриш борасида ўйлаганимча йўқ. Асосий эътиборимни жамоага ғалаба қозонишига қаратганман. Бизни осон бўлмаган учрашувлар кутмоқда", – деб сўзини якунлади Санчес.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика