UZ

Сўнгги янгиликлар

11:47Мбаппе Ла Лигада кетма-кет 8та ўйинда гол урди. "Реал"да буни фақат Роналду ва Пушкаш уддалаган  4 11:08Пролига. Марказий учрашувни Достон Раҳмонов бошқариб боради  0 10:53Узоқ кутилган ғалабадан сўнг Слот нималар деди?  1 10:25Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор  11 09:56Муҳаммад Салоҳ Премер-лигадаги Уэйн Руни рекордини такрорлади  3 09:28Камбекдан сўнг Роналду нималар деди?  7 08:59Кечаги учрашувда "Реал"нинг асосий футболчиларидан бири жароҳат олди  2 08:30"Эл Класико"дан сўнг Ямал севгилиси билан муносабатларига нуқта қўйди  5 08:02МЛС. Мессининг голи жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолмади  9 07:36Opta АПЛнинг якуний жадвали қандай бўлишини тахмин қилди  5 03:03АПЛ. "Ливерпуль" ўз уйида "Астон Вилла"ни ишончли ҳисоб билан мағлуб этди  6 03:01Ла лига. "Реал" Мадридда "Валенсия"ни тор-мор этди  10 02:43А Серия. "Ювентус" меҳмонда "Кремонезе"ни мағлуб этди, мезбонлар сафида Жейми Варди гол урди  3 02:00Бундеслига. "Бавария" марказий ўйинда "Байер"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  2 01:32Саудия Арабистони чемпионати. Роналду 90+15 дақиқада пенальтидан гол уриб, жамоасига ғалаба тақдим этди  13

Рўзиқул Бердиев: “Қувватовнинг ҳаракатлари қизил карточкага мос эди” Янгиликлар

Рўзиқул Бердиев: “Қувватовнинг ҳаракатлари қизил карточкага мос эди”

Coca Cola Суперлигаси 24-тур “Насаф” – “Пахтакор” учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида мезбонлар устози Рўзиқул Бердиев бўлиб ўтган учрашув ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

- Биринчи бўлимда озроқ суст ҳаракат қилдик. Режамиз бўйича қарши ҳужумларда ҳаркат қилишимиз керак эди. Бир неча вазиятлар ҳам ярата олдик аммо улардан фойдалана билмадик. Бунинг устига кетма-кет иккита гол ўтказиб юбордик.

- Иккинчи бўлимда вазиятни ўзгартиришга ҳаракат қилдик. Қувватовнинг ҳаракатлари қизил карточкага мос эди. Биринчи бўлимдан фарқли ўлароқ иккинчи бўлимда кўрсатган ўйинимиз мухлисларга манзур бўлди деб ўйлайман. Чемпион жамоани ҳам шошириб қўйдик. Лекин рақибимиз салоҳияти ва маҳорати жиҳатидан биздан устун. Шунинг учун улар бугун ғалабага эришишди. Чемпион жамоага қарши муносиб ўйнашга ҳаракат қилдик. Бунинг учун футболчиларга ва бизни қўллаб-қувватлаб турган мухлисларга миннатдорчилик билдираман.


Рейтинг: +27   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика