UZ

Сўнгги янгиликлар

00:50АПЛ. "Ливерпуль" 90+6 дақиқада "Лидс"дан тўп ўтказиб юборди ва ғалабани қўлдан бой берди  31 00:45Ла Лига. "Бетис" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 8 та гол урилди, Торресдан хет-трик  29 00:29МЛС кубоги финали. Месси, Суарес, Бускетс, Де Пауль ва Альбаси бор “Интер Майами” “Ванкувер”га қарши баҳс олиб бормоқда (онлайн ҳисоб)  11 00:18"Атлетик" — "Атлетико". Таркиблар маълум  0 00:14А Серия. "Интер" ўз уйида "Комо"ни тор-мор этди  2 00:08Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" ўз уйида "Фенербахче" билан дуранг ўйнади, Шомуродов ва Файзуллаев илк дақиқалардан майдонда тушди  35 22:42Ўзбекистон МТЖнинг ЖЧ-2026 гуруҳ босқичидаги тақвими маълум  10 22:01АПЛ. "Ман Сити" ва "Тоттенхэм"да ғалаба, "Челси"да эса дуранг  28 21:46Бундеслига. "Бавария"дан 5:0, "Байер" эса меҳмонда мағлубиятга учради  1 21:20Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" меҳмонда "Коняспор" билан дуранг ўйнади, Алиқулов 90 дақиқа ҳаракат қилди  3 20:00Ўзбекистон U-21 га Иордания ва Қатарга қарши ўйинлар учун кимлар чақирилди?  4 19:28АПЛ. "Астон Вилла" 90+5 дақиқада урилган гол эвазига "Арсенал"ни мағлуб этди ва жадвалда иккинчи ўринга кўтарилиб олди  36 17:49"Нефтчи" янги мавсум олдидан Ислом Исмоилов иштирокида матбуот анжумани ўтказди  18 17:30Достон Турсуновнинг ягона голи жамоасига ғалаба келтирди   2 17:04Лига ишчи гуруҳи Нукус шаҳридаги "Турон" стадиони билан ишлашда давом этмоқда  2

Отабек Нарзуллаев: "Қарши ҳужум тактикасида ўйнаб ғалаба қозондик" Янгиликлар

Отабек Нарзуллаев: "Қарши ҳужум тактикасида ўйнаб ғалаба қозондик"

Суперлига 28-туридан ўрин олган "Насаф" - "Машъал" (1:2) учрашувидан сўнг "Машъал" бош мураббийи Отабек Нарзуллаев матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида фикрингиз?

- Қийин ўйин бўлишини билардик. "Насаф" кучли жамоа ва буни ҳамма билади. "Насаф" чемпионликни сақлаб қолиш йўлида ҳаракат қиляпти. Ўз ўрнида бизга ҳам очко керак, чунки Суперлигада қолиш учун кураш олиб боряпмиз. Биз учун ҳар бир ўйиндаги очко муҳим. Бугун қарши ҳужум тактикасида ўйнаб ғалаба қозондик. Ушбу ютуқ билан барча муборакликларни табриклайман.

- Интервьюларингиз бирида Қашқадарё чемпион бўлишини хоҳлайман дегандингиз. Лекин бугунги ғалаба ўша гапга тўсиқ бўлгандек.

- Ҳар бир Қашқадарё аҳли чемпионлик шу ерда қолишини хоҳлайди. Ҳозир ҳам шу фикримда қоламан. Фарғоналик мухлис ёки мураббийдан сўрасангиз, улар чемпионлик Фарғонага келсин дейди. Бу футболда нормал ҳолат. Менинг гапларимни журналистлар қандай талқин қилган билмайман. Мен "Насаф" ўз кучи билан чемпионликни сақлаб қолсин деганман. Лекин бу бошқалар ёрдам берсин маъносини бермайди. Футболда ҳаммамизнинг ўз ишимиз бор.

- "Машъал" жамоасининг охирги 4-5 ўйиндаги таркибини оладиган бўлсак, бугун ноодатий таркиб майдонга тушди. Асосий футболчиларга дам бериб, ёшларни майдонга туширдингиз. Бу эса ғалабага олиб келди. Бу стратегия машғулотлар пайтида шаклландими?

- Биринчи таймда мувозанатни сақлаб иккинчи таймда агрессив ҳужумга чиқишимиз керак эди. "Насаф" ўз майдонида тўп тепишини ҳисобга олиб, қарши ҳужум тактикасини белгиладик. Бугун пайти экан ёшларга имкон бердик. Футболда алмаштириб бўлмас ўйинчи йўқ, ким тайёр бўлса шу ўйнайди.



- Умар Аминовнинг ҳаракатлари ҳақида?

- Умар креатив футболчи. У керакли пайтда тўпни ўзида сақлаб, жамоадошларига вақтида узатди.

- Воҳа дербиси тарихидаги энг қаттиқ ўйин бугун бўлдими?

- Бош мураббий сифатида мен учун шундай бўлди.

- Миллий терма жамоамизга янги мураббий тайинланди. Фабио Каннаваро кўп стадионларга бориб ўйинларни кузатяпти. Каннаваро стадионларга боришни бошлаганидан бери аутсайдерлар ҳам анча жонланиб қолди ва қуйи ўриндагилар очко йиғишни бошлади. Бош мураббийнинг стадионларга бориши футболчиларга қўшимча мотивация беряптими?

- Кимдир ўзини кўрсата олмай турган бўлиши мумкин ва терма жамоа бош мураббийи келса бу ҳам унга қўшимча руҳият беради. Ҳамманинг терма жамоада ўйнагиси келади. Масалан, менинг ҳам орзум терма жамоада ишлаш десам бўлади. Бош мураббийнинг ўйинларга бориши қаердадир фойдага ишласа, қаердадир зарарга ишлайди. Масалан, уйда "Хоразм" билан ўйнаганимизда ютқазиб қўйдик.

- Бугунги ғалаба режангиз асосида қўлга киритилдими ёки тасодифми?

- Буни тасодиф демаган бўлардим. Биз иккинчи жамоа бўлиб ўйнашимизни билардик. "Насаф"ни ҳурмат қилган ҳолда бир очко учун бўлса ҳам майдонга чиққандик. Омадимиз келиб ютиб кетдик.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

   
09 ноя 08:24:00
Фарход
Текшириш керак охирги 4 тур уйинларини, кечирасизлар , минг узур бу АПЛ эмас, сенсацион натижалар, подозрительный чёта, .
   
09 ноя 03:03:27
Nodirbek Axmedov
Қуйсангчи, Нортой....
   
09 ноя 00:09:53
leva8989
Mashal bir yutmasin ekanda...Bekor yutdida,endi kottalar,Paxtakor va Neftchi aybdor...xD
-1   
08 ноя 23:45:46
Жамшид Jamshid
Насаф ютаман деганда ютарди. Битта футболчи тугрисида савол берган журналист уша футбол эчини таниш ёки Бир нарсаси бор бекорга савол беришмиди.
-1   
08 ноя 23:42:00
Real16
Omadimiz kelibmas shunchaki Mashalni saqlab qolyapmiz. Bunig uchun Kattalarga raxmat ayting. Piliyoffda uynab yurardiz Aral bilanmi Loka bilanmi shurarniyam yutishizga ishonch yuq. Raxmat deb quying. Nasaf afsuslanmadiyam shunchaki kulib quydi
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика