UZ

Сўнгги янгиликлар

21:30Ромелу Лукаку декабргача майдонга қайтмайди  0 21:00Файзуллаевнинг кайфияти чоғ, Ғаниевдан ўткир нигоҳлар. Ўзбекистон терма жамоасининг Эрон билан ўйиндан олдинги расмий машғулотидан галерея  3 20:40"Пахтакор" ўз уйига қайтган норасмий ўйинда "Олимпик"дан устун келди  3 20:09Азизбек Турғунбоев: "Эрондан алам оладиган вақт келди"  3 19:56Абдувоҳид Неъматов, Шерзод Насруллаев ва Умар Эшмуродов терма жамоа лагерини тарк этди  13 19:30Эрон билан рақобатнинг бошланиши. Али Дайига аталган ва Ўзбекистон форсларга йирик ҳисобда енгилган ўйинни ёдга оламиз  12 18:59Тимур Кападзе: "Сергеевдек ҳужумчимиз борлигидан хурсандман"   9 18:25Кевин де Брюйне Конте ва Гвардиолани таққослади  0 17:55"Байер" бош мураббийлиги учун янги номзод пайдо бўлди  3 17:25Усмон Дембеле нима учун "Барселона"да кўп жароҳат олган?  5 16:55Мбаппе Чемпионлар лигасининг фаворити ҳақида гапирди  2 16:25Швайнштайгер Германия терма жамоасини танқид қилди  3 16:13Муҳаммадрасул Абдумажидов легионерга айланмоқда  12 15:32Ўзбекистон миллий терма жамоаси Эронга қарши қандай либосда майдонга тушиши маълум бўлди  12 15:20Юлиан Нагельсманн: "Ҳар бир ўйинда ғалаба қозонишни истайман ва истеъфо ҳақида ўйламайман"  1

Рўзиқул Бердиев нима учун "Насаф" хорижда йиғин ўтказмаганини тушунтирди Янгиликлар

Рўзиқул Бердиев нима учун "Насаф" хорижда йиғин ўтказмаганини тушунтирди

Янги мавсум бошланишига ҳам бир ойдан камроқ вақт қолди.

Суперлигада иштирок этувчи барча жамоалар тайёргарликнинг сўнгги босқичини ўтказишмоқда. “Насаф” бош мураббийи Рўзиқул БЕРДИЕВ клуб матбуот хизматига  янги мавсумга тайёргарлик жараёни ҳақида гапирди.

6 февраль куни тайёргарликнинг 3-босқичини бошлагандик. Асосий таркибни тарк этган тажрибали футболчилар ўрнига футбол мактабимиз тарбияланувчиларига ишонч билдирмоқдамиз. Жамоамиз таркибига Муборакнинг «Машъал» жамоасидан Ҳумоюн Муртозаев ва Сардор Абдурайимов, ўринбосарлар таркибидан Ойбек Бозоров, Жўрабек Маннонов, Абдувоҳид Неъматовлар ҳам асосий таркиб билан машғулотларни давом эттиришмоқда.

- Одатда "Насаф"нинг мавсум олди йиғинларни бир неча йилдан буён хорижда амалга оширилар эди. Бу йилги ўқув-машғулот йиғинини жамоа асосан ўз қароргоҳида ўтказмоқда...

- Дастлаб ўқув-машғулот йиғинларини хорижда ўтказишни режалаштиргандик. Бироқ етакчи футболчиларимизнинг биз билан ўқув-машғулот йиғинларида иштирок этмаётганлиги туфайли раҳбарият билан келишган ҳолда тайёргарликни Қаршида ўтказишга қарор қилдик. Тайёргарлигимизнинг 3-босқич 2-қисмини пойтахтда давом эттирамиз. 13 февраль куни Тошкентда «Бухоро» жамоаси билан назорат учрашуви бўлиб ўтади. 15 февраль куни эса футболчиларимиз жисмоний ҳолати бўйича норматив топширадилар. Шунингдек, 17 – 21 февраль кунлари ҳам назорат учрашувлари режалаштирилган. Ўқув-машғулотларининг  3-босқчи 21 февралда  ўз якунига етади.


Рейтинг: +26   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика