

Франциялик форвард ўтган ойда 4 ўйинда 5та гол урди ва айни дамда тўпурар бўлиб турибди. Шунингдек, унда яна бир ассист ҳам бор.
Килиан ушбу эътирофга биринчи марта сазовор бўлмоқда. Бу учун овоз бериш жараёнида у Педри ("Барселона"), Пабло Форнальс ("Бетис"), Рубен Варгас ("Севилья") ва Карл Этт-Эйонг ("Леванте") каби футболчилардан устунлик қилди.



