UZ

Сўнгги янгиликлар

00:22"Сельта" — "Барселона". Таркиблар маълум  0 00:21"Интер" — "Лацио". Таркиблар маълум  3 00:18"Лион" — ПСЖ. Таркиблар маълум  0 23:28АПЛ. "Манчестер Сити" "Ливерпул"ни йирик ҳисобда таслим этди, Ҳусанов эса...  57 22:58"Милан" АПЛ юлдузини сотиб олиши мумкин  2 22:35Акмал Рустамов: "Андижон" ОЧЛда ўйнаяпти, уларга ҳам оғир"  4 22:20Суперлига. "Хоразм" - "Сўғдиёна" 0:2  0 22:12Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Райо Вальекано"ни мағлуб эта олмади  81 22:05Суперлига. "Қизилқум" – "Андижон" 2:1  0 21:50Максим Шацких: "Рақиб бутун 90 дақиқа давомида уч марта ҳужумга ўтиб, иккита гол урмоқда"  9 21:35IV Ислом Бирдамлиги ўйинлари. Ўзбекистон ярим финалда Эронга мағлуб бўлди  1 21:23Эшитдик-да! Левченко "Нефтчи"да қолади  10 20:56Ўзбекистон U-17'нинг бугунги машғулотидан суратлар  3 19:50Расман: Тимур Кападзе Ўзбекистон МТЖдан кетди  27 19:44"Барселона" "Ливерпуль" ярим ҳимоячисини сотиб олмоқчи  1

Миржалол Қосимов: "Бугун тўп билан муомала қила олмадик" Янгиликлар

Миржалол Қосимов: "Бугун тўп билан муомала қила олмадик"

Суперлига 24-туридан ўрин олган ОКМК - "Қўқон-1912" (0:1) учрашувидан сўнг ОКМК бош мураббийи Миржалол Қосимов матбуот анжуманида иштирок этди.


- Ўйин ҳақида фикрингиз?

- Ғалаба қозонишни жуда хоҳлагандик. Лекин учрашув бошидаги хато қимматга тушди. Шогирдларим анча ҳаракат қилишди, аммо гол ура олмадик. "Қўқон-1912"ни ғалаба билан табриклайман. Бугун оддий вазиятларда кўп хатога йўл қўйдик. Албатта, мағлубият сабабларини таҳлил қиламиз. Ҳозир жамоага кичик таътил бериб, шундан сўнг яна машғулотларга қайтамиз. Олдинда қийин ўйинлар кутяпти, жиддий ҳозирлик кўришимиз керак.

- Жамоангиз охирги икки турда кутилмаганда мағлубиятга учради.

- Энди бу футбол, биз доим энг яхшисига ҳаракат қиламиз. "Андижон" билан кечган баҳсни олайлик, у ерда ҳам биринчи бўлимда тўп ўтказиб, иккинчи тайм тўлиқ устунлигимизда кечганди. Фақат гол ура олмагандик. "Андижон" эса яхши ҳимояланди. Бугун "Қўқон-1912" ҳам шундай ўйнади. Бундан ташқари, майдонимиз жуда ачинарли ҳолатда. Биласиз, бизда тўп билан муомала ўйинимизнинг асосий жиҳатларидан бири ҳисобланади. Бугун шуни ҳам намойиш эта олмадик.

- Бугун рақиб сафида Аброр Каримов ўзини яхши кўрсатишга ҳаракат қилди.

- Буни тушунаман. Чунки Аброр Каримов бизнинг футболчимиз ва уни ижара асосида Қўқонга берганмиз. Унга ҳам ўйин амалиёти керак, бизда захирада ўтириб қолиши мумкин эди. Лекин Аброр ўзимизга ҳам керак ва келажакда ОКМКга фойдаси тегади.

- Бу йил ОКМК дарвозабонларида жуда кўп хатолар кузатиляпти. Бу нима билан боғлиқ?

- Чиндан ҳам бу йил хатоларимиз кўп бўлди. Дарвозабонларни алмаштириб ҳам кўрдик. Чемпионатимизда осон ўйинлар бўлмаяпти, ҳар бир баҳс ўзига яраша асабий кечяпти. Суперлигамиз савияси ошган деб бемалол айта оламан. Дарвозабонларимиз хатоси руҳият билан боғлиқ деб ўйлайман.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

   
04 окт 11:56:57
ИЛХОМЖОН ИРГАШЕВ
Олмалик пул килиш бошлади
   
04 окт 10:15:52
Nurillo
Соккани босинг ока
   
03 окт 23:12:53
Жамшид Jamshid
Бунёдкорга 5 та урган кукон андижонда гол уролмаса шунда Бунёдкор кучсизми. 5-1 булганда тасодиф эмас эди.
-1   
04 окт 08:11:14
TOMJIQ_OLOT
ОДИЛ АҲМЕДОВ ТАНЛОВИ
Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ сардори Одил Аҳмедов мураббийлар ва футболчиларга даҳлдор танловини очиқ-ойдин айтди. "Катанец ёки Кападзе? Албатта Катанецнинг меҳнати кўп, шунинг учун словенияликни танлайман. Машарипов ёки Шомуродов? Элдор. Файзуллаев ёки Ҳусанов? Аббос. Дембеле ёки Ямал? Ламин" – деди ЎФА вице-президенти Одил Аҳмедов.

Манба: "InterFutbol" газетаси, 02.10.2025, 78-сони, 15-саҳифаси.
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика