UZ

Сўнгги янгиликлар

00:50Ямал жароҳати туфайли "Нюкасл"га қарши ўйнамайди  0 00:10ЕЧЛ. "Реал Мадрид" илк турда "Марсел"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  30 00:00ЕЧЛ. "Арсенал" илк турда "Атлетик"ка қарши ишончли ҳисобда ғалаба қозонди  25 23:24Элит ОЧЛ. "Трактор" меҳмонда "Шабаб Ал Аҳли" билан дуранг ўйнади. Хамробеков 78-дақиқада майдонга тушди  0 23:08ЕЧЛ. "Ювентус" - "Боруссия Д". Таркиблар маълум!  1 22:33"Милан" ва "Интер" "Сан-Сиро"ни сотиб олиш бўйича шаҳар маъмурияти билан келишиб олишди  0 22:03"Бу мағлубиятдан фожеа ясаш керак эмас, Осиё гранди билан қўрқмай ўйнагани учун ҳам раҳмат" — "Ал Аҳли" - "Насаф" учрашуви мутахассис нигоҳида   13 21:11Ўзбекистон футзал бўйича Японияга мағлуб бўлган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  2 20:58 "Навбаҳор" футбол мактаби "Аякс" футбол академияси бошқарувига берилади   11 20:43Фарҳод Нишонов: "Про лигага ВАР албатта керак"  0 20:2237 ёшли Мата Австралия чемпионатида жамоасини ўзгартирди  1 20:02Мирко Еличич: "Олимпик-MobiUz" – сифат ва тезлик бобида ажралиб турадиган, ҳужумкор ўйнайдиган жамоа"  0 19:44Аббосбек Ўлмасбеков: "Осиё Кубоги саралашида ҳар учала ўйинда ютишни ният қилганмиз"  1 19:13Ромеро: "Месси ЖЧ-2026га келиб яхши формада бўлади"  9 18:45Ўзбекистон футзал терма жамоаси ўртоқлик ўйинида Японияга имкониятни бой берди  14

Рўзиқул Бердиев: "Ҳозир фақат "Насаф" ҳақида ўйлашим керак" Янгиликлар

Рўзиқул Бердиев: "Ҳозир фақат "Насаф" ҳақида ўйлашим керак"

Coca-Cola Суперлиганинг 10-туридан ўрин олган "Насаф" - "Андижон" (2:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Рўзиқул Бердиев матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- ОФК кубоги доирасида марказлашган ўйинлардаги муваффақиятларимиз билан жамоамиз мухлисларини табриклайман. ФИФА кунлари сабаб Суперлигада бир оз танаффус юзага келди. Танаффус барибир ўз сўзини айтмасдан қолмайди. Бугунги ўйинда "Андижон" жамоси турнир жадвалида пастда бўлгани туфайли натижа учун ўйнашини билардик. Кўриб турганингиздек, рақиб қарши ҳужумга урғу қаратган холда 5-4-1 схемасини танлади. Шу сабаб биз ҳам олдинги чизиқда вазиятлар яратишга қийналдик. Қизил карточка олдимиздаги вазифани бир оз қийинлаштирди. Лекин йигитлар вазиятга тўғри баҳо берган холда иккинчи голни уриб ўйин тақдирини ҳал қилишди.

- Қизил карточкали вазиятда кимни айблаган бўлардингиз?


- Ҳужум ташкил этаётганимизда тўпни йўқотдик. Шундан сўнг рақиб хавфли ҳужум ташкил этди. Ҳимоячиларимиз ҳам ўйиндан ташқари холатни юзага келтиришда хатога йўл қўйишди. Бу вазиятда Умид Эргашевнинг қўл билан ўйнашини хато деб айтмаган бўлардим, чунки тўп ундан ҳам ўтса гол бўлиши мумкин эди.

- Жамоа 3 та фронтда курашмоқда. Трансферлар ойнаси вақтида таркибни кучайтириш режада борми?


- Албатта, биз буни жудаям истаяпмиз. Бир таркиб билан 3 та мусобақада муваффақият қозониш жуда қийин. Ҳозирда таркибимизга янги футболчиларни қўшиб олиш учун изланишдамиз. Қайсидир футболчини оладиган бўлсак, олдимиздаги вазифаларни еча оладиган даражаси бўлиши керак. Тажрибали, кучли легионер олишимиз керак, шунингдек қанотда фаоллик намойиш этадиган футболчи ҳам бизга ҳозир жуда зарур.

- “Машъал"дан келган легионер футболчи жамоада кўрикдан ўтмоқда. Бу ҳақида нималарни айта оласиз?


- Бу футболчининг бизга маъқул келадиган жиҳатлари бор, тўп билан жуда яхши ҳаракат қилар экан. Шу билан бир навбатда камчиликлари ҳам йўқ эмас. У футболчининг трансфер ҳуқуқи айни дамда "Машъал" жамоасига тегишли. Клубимиз раҳбарияти бу борада келишувга эришса балки уни жамоамизда кўрармиз.

- Терма жамоага турли мураббийлар номзоди кўриб чиқилмрқда. Сизга бу борада жиддий таклиф тушса жамоадан кетармидингиз?


- Ҳозир "Насаф"даман, олдимизда жиддий вазифалар турибди. Ҳозир фақат зиммамдаги вазифалар ҳақида ўйлашим керак, бу бугунги ўйиндан чиқиб кетиб гапириш керак бўлган савол.

- Ҳусайин Норчаев олдинги чизиқда ёлғизланиб қолаётгандек...


- Биз ҳар бир ўйинда максимал даражада ҳаракат қилаяпмиз. Имкон қадар захирамиздан ҳужумчи чиқаришга ҳаракат қилаяпмиз. Лекин ҳозирги кунда захира вариантлармиз кўп эмас.

Рейтинг: +46   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика