Рўзиқул Бердиев: “Ҳақли ғалабага эришдик”
21 май 2016 23:10
Янгиликлар
Рўзиқул Бердиев: “Ҳақли ғалабага эришдик”
- Мухлисларни ҳам бугунги ғалаба билан табриклайман. Биз ҳақли равишда кейинги босқичга чиқдик. Бугунги ўйинда тўлиқ таркиб билан қатнашмасакда, ғалабага эриша олдик. Биринчи бўлимда бироз омад етишмади. Иккинчи бўлимда баъзи ўзгаришлар ўйинни кучайтирди ва ғалаба тўпини киритишга муваффақ бўлдик. Бугун Мақсуд Каримов, Азамат Алланиязов, Сайдулла Раҳматовга дам беришга қарор қилдик. Давралар оралиғида таркибда жиддий ўзгаришлар бўладими? Ҳа бу борада раҳбарият яхши футболчи топишимиз лозимлиги ҳақида айтишди, яъни раҳбариятимиз бунга рухсат беришди. Бу борада ишлар олиб борилмоқда. Бугундан бошлаб кейинги муҳим учрашувга тайёргарлик кўришни бошлаймиз. Баҳром Абдураҳимовнинг жароҳати? Йўқ, унинг жароҳати жиддий эмас, кейинги ўйинда майдонга туширамиз.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида йирик ғалабага эришди ва жадвалда биринчи ўринга чиқиб олди
Ла Лига. "Осасуна" ўз майдонида "Реал Мадрид"ни мағлуб этди
Туркия Суперлигаси. "Истанбул Башакшехир" меҳмонда "Аланяспор"ни мағлуб этди, Шомуродов ғалаба голини урди
Андижон вилояти ҳокими: "Андижон” бу йили энг камида учталикка киради"
Фикрлар