UZ

Сўнгги янгиликлар

23:57ЖЧ-2026 саралаши. Норвегиядан йирик ғалаба, Холанддан дубль  0 23:32ЖЧ-2026 саралаши. "Омадсиз"лар дербисидаги биринчи ўйинда дуранг  1 23:07"Ал Айн Кубоги". Эрон Кабо-Вердени пенальтилар сериясида мағлуб қилди ва финалга йўлланма олди  3 22:53Машарипов умумий гуруҳ машғулотларига қайтди  2 22:28Абдулмалик Анваровнинг ҳолати қандай?  3 22:08Фабио Каннаваро: "Имкониятим бўлганда кўпроқ футболчиларни жалб этган бўлардим, аммо ҳозирча 26та футболчини чақира оламиз"  18 21:59"Реал" икки ҳимоячини нишонга олди  1 21:30"Манчестер Юнайтед" Мактоминини қайтармоқчи  2 21:08УЕФАдан яна бир бор Исроилни барча турнирлардан четлатишни талаб қилишди  5 20:51Златан А Серия, АПЛ ва ЛаЛигани солиштирди  0 20:28Пьер-Эмерик Обамеянг: "Бу жуда катта хато бўлганди"  2 19:57АҚШ ФИФАга Кеннеди марказини 2026 йилги ЖЧ қуръаси учун бепул тақдим этади  0 19:34"Бавария" Меньян учун "Челси" билан рақобатлашади  1 19:07Интизом — энг муҳими. Аморим МЮда қатъий қоида жорий қилди  0 18:41Қозоғистон клублари Левченко, Абрамов ва Кападзега қизиқмоқда  24

Рўзиқул Бердиев: "Бугун олти очколик ўйин бўлди, аммо "Пахтакор"ни ҳисобдан чиқариб бўлмайди" Янгиликлар

Рўзиқул Бердиев: "Бугун олти очколик ўйин бўлди, аммо "Пахтакор"ни ҳисобдан чиқариб бўлмайди"

Суперлига 15-туридан ўрин олган "Насаф" - "Пахтакор" учрашувидан сўнг "аждарлар" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев матбуот анжуманида иштирок этди ва ўйин ҳақидаги фикрлари билан бўлишди.

Ўйин ҳақида

– Мухлисларни хурсанд қилишни жуда ҳам хоҳлаган эдик ва бунга эришдик. Бугун "Пахтакор"нинг 5-4-1 схемасида ўйнашини кутмагандик. Аммо, шунга қарамай рақиб ҳимоясини ёриб ўтишга уриндик.

– Биз доим "Насаф"дан ёрқин ўйин кўриб ўрганиб қолганмиз, аммо бугун буни кўрмадик. Бу нима билан боғлиқ?

– Бугунги ўйинга кўп нарса таъсир қилди. Аввало, ўйин амалиёти, бунга узоқ танаффус сабаб. Иккинчидан, кўп жамоалар бизга келганда ҳимоявий танлаган ҳолда бизга кам бўш зоналар қолдирмоқда. Бугун "Пахтакор" жамоаси бундай ҳаракат қилишини кутмагандик. Бундай ўйинларда натижа биринчи ўринда бўлади.

– Бугунги ўйинни олти очколик баҳс дейиш мумкинми?

– Ҳа, албатта. Аммо, "Пахтакор" жамоасини ҳисобдан чиқариб бўлмайди. Сабаби уларнинг таркибида жуда кучли ўйинчилар бор, қолаверса янги келганлари ҳам жамоани кучайтира олади. Кураш мавсум сўнггига қадар давом этади деб ўйлайман. Аммо, бугунги ўйин жуда муҳим эди.

– Одатда мураббийлар янги келган ўйинчини жамоага мослашиб кета олмаганини сабаб қилиб кўрсатишади ва биринчи ўйинга қўйиб таваккал қилишмайди. Аммо, бугун жамоага янги келган ўйинчиларнинг кўпи майдонда ҳаракат қилди. Улар ҳақида нима дея оласиз?

– Бугун Коловичга имконият бердик. Сабаби Стефан мавсум олди тайёргарлигини ўтаган ва собиқ жамоаси билан мамлакатдаги иккита турни ўтказиб бўлганди. Валентиннинг эса жсимоний ҳолати ўзига келгани йўқ. У собиқ жамоасида кам ўйнаган ва сўнгги ойларда фақатгина терма жамоада иккита баҳс ўтказганди.

– Бугун да Силва кўринмади. Унинг аҳволи қандай?

– У машғулотларга киришди, аммо жароҳатидан тўлиқ фориғ бўлганича йўқ. Шу сабаб да Силвани қайдномага киритмадик. Шунингдек, Муҳаммадиев ўтган ўйинда жароҳат олганди.

– Саволим Марко Станоевич ҳақида. Ушбу тажрибали ўйинчини кўп мақтагансиз, аммо ёш ўз сўзини айтмоқда. Уни келажакда мураббийлар штабида кўришимиз мумкинми?

– У билан баъзида иш беришимиз, клубга селекционер қилиб қўйиш ҳақида ҳазиллашамиз. Унинг ўйинидаги пасайиш жароҳат олгани билан боғлиқ. 35 ёшда олинган жароҳат қаттиқ таъсир қилади. Буни келажакда кўриб чиқамиз.

– Иккинчи давра олдидан нима устида ишлашга кўпроқ урғу бердингиз.

– Вақтимиз камлиги учун кўпроқ тикланишга эътибор қаратдик. Ўйинлар орқали жисмоний тайёргарлигимизни яхшилашимизга тўғри келади. Иккита таркибимиз борлиги эса ротация қилишга имкон беради ва бу борада ёрдам беради.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика