UZ

Сўнгги янгиликлар

09:20Флик жамоасининг Чемпионлар Лигасидаги ғалабасига муносабат билдирди  1 08:52Месси навбатдаги совринига эга чиқди  4 08:26"Динамо" етакчиларидан бири жамоани тарк этди  2 08:00Ўзбекистоннинг ЖЧ-2026даги эҳтимолий рақиби Конго ДРнинг Африка Миллатлари Кубоги учун қайдномаси маълум  9 07:29Суперлига плей-офф. Бугун "Арал"нинг рақиби маълум бўлади  9 03:05ЕЧЛ. Салоҳсиз "Ливерпуль" меҳмонда "Интер"ни мағлубиятга учратди  19 03:05ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди  50 03:00ЕЧЛ. "Челси" Бергамода камбэк қурбони бўлди, "Тоттенхэм" ва "Атлетико"да ғалаба ва бошқа натижалар  8 01:38Слотнинг ўрнини эгаллаши мумкин бўлган икки мураббийнинг номи маълум бўлди  5 00:45Гвардиола Алонсо ҳақида: "Реал" ва "Барса"га мураббийлик қилиш – энг қийини. Хаби бу вазиятдан чиқиб кетишга қодир"  2 00:45ЕЧЛ. "Бавария" ўз уйида "Спортинг"ни мағлубиятга учратди  3 23:33Салоҳ "Ливерпул"ни тарк этса, қайси клубларга бориши мумкинлиги маълум бўлди  4 23:12Суперкомпьютер "Арсенал"ни Чемпионлар лигасининг бош фаворити сифатида кўрсатди  10 22:31ЕЧЛ. "Қайрат" "Олимпиакос"га ютқазди  0 22:12Лукаку қайтди: олдинда Суперкубок ўйини бор  1

Рўзиқул Бердиев: “Бизга ҳеч қандай “сюрприз” ваъда қилинмаганди” Янгиликлар

Рўзиқул Бердиев: “Бизга ҳеч қандай “сюрприз” ваъда қилинмаганди”

Ўзбекистон Кубоги 1/2 финали доирасида ўтган АГМК – “Насаф” баҳсидан кейин меҳмонлар устози Рўзиқул Бердиев сайтимизга интервю берди.

- Ярим финалдан сўнг, “Насаф” учун мавсум якунланди. Бугунги учрашув ва мавсум ҳақида фикрларингиз қандай?

- Ўйлашимча, мавсум биз учун омадли келди. Чунки, асосий вазифа ўрин эгаллашимиз керак эди ва йигитлар буни уддалади. Шу туфайли “Насаф” мухлислари бу жамоа билан фахрланса бўлади, деб айтмоқчиман. Бугунги ўйинга келсак, баҳсни жуда ёмон бошладик. Бу ҳақда таъкидлагандим, 20-25 дақиқа давомида АГМКда ташаббус бўлишини билгандим. Биз яхши ҳимоялиб, гол ўтказмаслигимиз керак эди, лекин, бу амалга ошмади. Қолган 60-70 дақиқада тўлиқ устунлигимизни намойиш этдик. Аммо, биласиз футболда гол уриш керак, гол урилмасангиз мағлубиятга учрайсиз. Менимча, ўйинда устунлик қилдик, лекин бугун мағлуб бўлдик. АГМКни бугунги ғалаба билан табриклайман ва уларга кейинги ўйинда омад тилайман.

- Финалда қаторасига 3 йил АГМК – “Пахтакор” ўзаро тўқнаш келади. Бу баҳс ҳақида нима дея оласиз?

- Агар АГМК бугунгидек ўйнайдиган бўлса, жамоада ҳеч қандай имконият йўқ. Бу шахсий фикрим.

- “Насаф”да молиявий қийинчиликлар ҳақида кўп бор айтилди. Ҳозир йил охири, қарздорлик масаласи бажарилдими?

- Йўқ бу нарса бажарилгани йўқ. Баъзи жойларда, билмадим бу маълумотларни ким тарқатмоқда, “тўлиқ қутилди”, “футболчиларнинг олдида қарздорлик йўқ”, деб беришди. Бироқ, қарздорлик ҳали бор.

- “Насаф”да Кубокда ярим финалга етиб келди ва чемпионатни ҳам 2-ўринда якунлади. Буни рағбатлантириш учун автомобил ёки мукофот ваъда қилинганмиди? Кўпчилик шу билан қизиқмоқда.

- Бу ҳақда Намангандаги ўйин олдидан қаердадир ёзишди. Бироқ, Намангандаги учрашувдан олдин ва кейин ҳам клуб раҳбарлари билан учрашмадик ҳамда бу ҳақда гап ҳам бўлгани йўқ.

Агар “сюрприз” бўладиган бўлса, бундан йигитлар хабар топиши керак эди, озгина мотивация бўлиши учун. Лекин, бу ҳақда бизга ҳеч ким айтмаган.

- Келаси мавсум режалари қандай? Эшитишимизга кўра, бир, икки футболчи жамоани тарк этмоқда.

- Мен ҳам бу ҳақда эшитяпман. Шартномаси тугаган футболчилар бор, буни вақт кўрсатади. Режа тўғрисида ҳам раҳбарият билан ўтириб, муҳокама қилганимизча йўқ, дея сўзларини якунлади Бердиев.

Рейтинг: +32   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика