UZ

Сўнгги янгиликлар

21:03"Сассуоло" — "Интер". Таркиблар маълум  0 20:48САфарда "Пахтакор" — "Қайрат" ўйинида. Бозоров, Мозговой, Тожиев ва Уразбахтин нималар дейишди?  0 20:30"Бавария" — "Хоффенхайм". Таркиблар маълум  5 20:15"Ливерпуль" — "Ман Сити". Таркиблар маълум  22 20:04"Рома" Тоттини техник директор этиб тайинламоқчи. Римликларнинг собиқ сардори клубга қайтишга тайёр  0 19:35Эрон Про лигаси. Ўрунов ва Сергеев ўйнаётган "Персеполис" меҳмонда мағлубиятга учради  3 19:02ОПЛ. "Сабаҳ" ўз уйида йирик ҳисобда ғалаба қозонди ва биринчи ўринни янада мустаҳкамлади, Раҳмоналиевдан гол  4 18:42САфарда. "Хоразм" — "гуч"  1 18:22Туркия Суперлигаси. "Истанбул Башакшехир" меҳмонда ғалабага эришди, Шомуродовдан гол ва Файзуллаевдан ассист  28 17:52Флик мавсум якунида "Барселона"ни тарк этиши мумкин  21 16:47САфарда. "Ғазалкент" Россия клубини ютди, ўйин вақтида мураббийдан интервью олдик  0 15:19САфарда "Қизилқум"да. Асрор Ғофуров, Шохруз Норхонов, Жаба Жигаури ва Акмал Рустамовдан интервью  0 14:35Ўзбекистон Суперкубоги-2026. Чемпионат ва кубок ғолиблари ўртасидаги беллашувга “Бобур Арена” мезбонлик қилади  8 14:22Фарғона вилояти ҳоким кубоги ярим финал ўйинлари бўлиб ўтди  3 14:00САфарда. Тоҳир Кападзе ўғли Тимурнинг қарори, ҳоким билан учрашув, мухлисларга мурожаат...  6

Роналду ва Месси ўзиб кета олмаган 5 рекорд Янгиликлар

Роналду ва Месси ўзиб кета олмаган 5 рекорд

Дунё футболи қироллари, 5 мартадан "Олтин тўп"ни қўлга киритган икки футболчи - Криштиану Роналду ва Лео Месси барча рекордларни ҳам янгилай олмаган.

Мисол учун...

5. ЛА ЛИГАДА ЭНГ КЎП ЎЙИН ЎТКАЗИШ

"Барселона" собиқ дарвозабони Андони Субисарета ЛаЛига тарихида энг кўп ўйин ўтказган футболчи ҳисобланади. У Примеронинг 629 учрашувида қатнашган.

Айни дамда Роналду ва Месси ЛаЛигада ўйин ўтказиш борасида кучли-10ликда ҳам эмас. Аргентиналик 419, португалиялик 294 учрашувда майдонга тушган.

Субисаретанинг натижасидан ўтиб кетиш учун Месси салкам 6, Роналду эса 9 мавсум ЛаЛигада ўйнаши керак.

4. ЭНГ ТЕЗКОР ГОЛ

Бу борадаги натижада ҳам "Барселона" футболчиси етакчи.

2014 йилда "Альмерия"га қарши учрашувда Сейду Кейта 7,6 сониясида гол урган ва Хосеба Льорентенинг (7,8 сония) рекордидан ўтиб кетган.

Кучли бешликда дастлабки 10 сонияда гол урган футболчилар бошқа йўқ. Шу боисдан унинг рекорди яна бир неча мавсум давомида ўзгармай туриши аниқ.

3. КЕТМА-КЕТ ХЕТ-ТРИК ҚИЛИШ

Месси ва Роналду ЛаЛига доирасида умумий 63 марта хет-трикка эришишган (Роналдуда 34, Мессида 29). Бироқ икки футболчи ҳам ички чемпионатда бирор марта кетма кет хет-трик қила олишмаган.

1935 йилги мавсумда "Реал Овиедо" футболчиси Исидро Лангара кетма-кет уч бора хет-трик қилишга эришган.

Ҳозирча ушбу рекордни ҳеч ким янгилай олмаяпти, жумладан футболнинг айни дамдаги икки қироли ҳам.

2. БИР ЎЙИНДА 7 ГОЛ УРИШ

"Барселона" афсонаси Ласло Кубала бир ўйинда 7 гол киритган. Бу натижа 1952 йилда қайд этилган.

"Атлетик" футболчиси 1931 йилда "Барселона"га қарши учрашувда ҳам шундай ишни бажара олган.

2015 йилда "Гранада"га, кейинчалик "Эспаньол"га қарши баҳсда Криштиану Роналду 5тадан гол киритишни уддалаган.

Месси эса бир ўйинда узоғи билан 4 гол кирита олган. Ҳозирча икки футболчи ҳам бу рекордни янгилай олишмаяпти.

1. ЭНГ ТЕЗКОР ХЕТ-ТРИК

Давид Вилья 2005/06 йилги мавсумда у 4 дақиқа 47 сонияда хет-трик қайд этган, бу эса ЛаЛигадаги рекорд натижадир. У ўшанда "Валенсия" таркибида бўлган ва "Атлетик" дарвозасини ишғол этган. Ўшанда унинг голлари 82, 84 ва  87-дақиқаларга ёзилган.

2015 йилда Роналду "Гранада" жамоаси дарвозасига 8 дақиқада 3 тўп урган.

2017 йилда "Атлетико" футболчиси Кевин Гамейро рекорддан 4 сония кечикиб, "Спортинг Хихон" дарвозасига 3 гол киритганди.

Миржалол Норматов таржимаси

Рейтинг: +43   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика