Роналду Туринга қайтиб келдими?
04 мар 2020 20:10
Янгиликлар
Роналду Туринга қайтиб келдими?
“Ювентус” форварди кеча ишемик инсультни бошидан ўтказган онасининг холидан хабар олиш учун фавқулодда Португалияга учиб кетган эди.
Маълум бўлишича, Криштиану бугун клуб базасида интенсив машғулот ўтказган.
Жамоа ўйинчилари чигил ёзди машқларини бажариб, тўп билан ишлашди ва икки жамоага бўлинган ҳолда баҳс олиб боришган. 35 ёшли ҳужумчи эса жамоадошлари билан тенг тарзда машғулотларда қатнашди.
Эслатиб ўтамиз, Роналду жорий мавсум Италия чемпионатида 21 ўйинда иштирок этиб, 21+2 натижага эришди.
Фикрлар