UZ

Сўнгги янгиликлар

20:31Абдуҳолиқов, Зотеев, Нуруллоев ва бошқалар: "Локомотив" машғулотидан суратлар  1 20:21U-23 Осиё Кубоги. Эрон U-23 - Ўзбекистон U-23 0:0 (матнли трансляция)  78 20:14Туркия Суперкубоги. "Галатасарой" - "Фенербаҳче" баҳси асосий таркиблари маълум!  1 19:53Беларусь чемпионатининг иккинчи тўпурари Тошкент жамоасига ўтиши керак эди  0 19:21Англия Кубоги. Амалдаги ғолиб 6-лига вакилига мағлуб бўлди, "бўрилар"дан ғалаба  0 19:01Англия Кубоги. "Манчестер Сити" - "Эксетер". Асосий таркиблар маълум!  5 18:55Тажрибали футболчилар "Локомотив" машғулотларида  1 18:33U-23 Осиё Кубоги. Гуруҳдошимиз Жанубий Корея Ливанга имконият қолдирмади   1 18:06Ислом Тўхтахўжаев: “Ҳар қандай футболчига бундай ишқибозлар қаршисида ўйнаш ёқимли”  5 17:52Ханси Флик: "Мбаппе - энг зўр ҳужумчи, лекин биз ўзимизга ишонамиз"  8 17:17Футзал. Олий лига пешқадамида бош мураббий ўзгарди  2 16:58Мбаппе класикода ўйнайдими? Алонсо жавоб берди  5 16:37"Арсенал" "Реал" ҳужумчиси учун 80 миллион евро тўламоқчи  6 16:12Ханси Флик: "Қасос олиш ҳақидаги гаплар менга ёқмаяпти"  2 15:51Хаби Алонсо: "Ғалабага тайёрланяпмиз"  4

Роналду "Реал"га қайтиши мумкин Янгиликлар

Роналду "Реал"га қайтиши мумкин

Мадрид клуби ҳужумчиси Карим Бенземанинг машғулотлар жараёнида жароҳат олди.

Бу "қироллик клуби" мавсумнинг қолган қисми учун ҳужум чизиғини кучайтириш эҳтиёжини туғдирди. Франциялик футболчининг узоқ муддатга сафдан чиқиши кутилмаяпти. Аммо Бензема октябрь ойи бошидан буён давомли жароҳати билан курашиб келган ва унинг тикланишига кафолат йўқ. 

"Sport" нашрига кўра, Криштиану Роналдунинг шов-шувли интервьюсидан сўнг "Реал" португалиялик юлдузга "Олд Траффорд"дан кетишига ёрдам берадиган клуб сифатида қаралмоқда. Роналдунинг муаммоси шундаки, унинг маошини камдан кам клублар қоплай олади. МЮ Роналду билан алоқаларни узиш учун унинг агенти Жорже Мендеш билан музокаралар олиб бормоқда. Англия клуби футболчининг қолган маоши катта қисмини тўламасликни таъминловчи келишувга эришишга интилмоқда. Нашрга кўра, айнан шу вазиятда "Реал" иккала томонга ҳам енгиллик келтириши мумкин. 

Португалиялик юлдузни Мадридда севадиганлар етарлича эканини ҳисобга олиб, 37 ёшли футболчининг қисқа муддат жамоада бўлиши ҳар иккала томон учун мос кўринади.

Бироқ "Marca" инсайдерлари "Реал"нинг бундай таклиф билан чиқишига шубҳа билан қарамоқда. Бунинг ўрнига "Челси", "Атлетико" ва "Наполи" йўналишлари тўғри бўлиши мумкин, дейилмоқда.

Рейтинг: +19   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика