Роналду: “Қиролимиз тузалиб кетишига умид қиламан”
07 дек 2022 09:40
Янгиликлар
Роналду: “Қиролимиз тузалиб кетишига умид қиламан”
ЖЧ-2022 1/8 финалида Швейцария устидан қўлга киритилган йирик ғалабадан кейин Португалия ТЖ форварди Криштиану Роналду Пелега соғлик тилади.
Аввалроқ, афсонавий бразилияликнинг танаси саратон касаллигини даволаш учун олаётган кимётерапияга жавоб бермай қолгани хабар қилинганди.
“Умид қиламанки, Пеле тузалиб кетади. Қиролимиз соғайиши керак. Бу мен хоҳлаётган нарса”, деган Роналду.
Фикрлар