Роналду Португалия термасининг навбатдаги ўйинларини ўтказиб юборади
05 мар 16:59
Янгиликлар
Роналду Португалия термасининг навбатдаги ўйинларини ўтказиб юборади
Саудия Арабистонининг "Ал Насср" клуби ва ва Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду мушак жароҳатини олди ва 2 ҳафтадан 4 ҳафтагача майдондан четда қолиши мумкин.
Бу ҳақда таниқли инсайдер Фабрицио Романо хабар берди.
Манбага кўра, ушбу жароҳат туфайли 41 ёшли форварднинг Португалия термасининг навбатдаги йиғинида иштирок этиши сўроқ остида. Португалия терма жамоаси йиғин доирасида Мексика ва АҚШга қарши ўртоқлик учрашувлари ўтказишни режалаштирган.
Яқин вақт ичида Роналду қўшимча тиббий текширувлардан ўтади — жараён тикланиш муддатини аниқ белгилаб беради.
Аввалроқ унинг жароҳати ҳақида маълумот берилган эди.
Ўхшаш янгиликлар
02:02
Саудия Арабистони Про лигаси. "Ал Насср" муҳим ўйинда 90+5 дақиқада гол уриб, ғалаба қозонди 5
championat.asia
Дональд Трамп "Интер Майами" футболчилари билан учрашувда: "Месси Пеледан кучлироқ"
Ла Лига. Ламин Ямалнинг голи "Барселона"га меҳмонда "Атлетик"га қарши ўйинда ғалаба тақдим этди
ЛаЛига. "Реал Мадрид" меҳмонда "Сельта"ни қийинчилик билан мағлуб этди
“Ғалаба қозонишимизга ишончим комил”. Куртуа EЧЛда "Ман Сити"дан ўтиш учун "Реал"га нима кераклигини айтди
Фикрлар