Ришарлисонга банан улоқтиришди
28 сен 2022 13:09
Янгиликлар
Ришарлисонга банан улоқтиришди
Бразилия Тунисга қарши ўртоқлик ўйини ўтказди ва йирик 5:1 ҳисобида зафар қучди.
Учрашув Париждаги "Парк де Пренс" ўйингоҳида бўлиб ўтди. Ўйин стартида Бразилия терма жамоаси ирқчиликка қарши турдилар ва "Қора ўйинчиларимиз бўлмаганида, либосимиздаги юлдузчалар бўлмас эди" баннери билан чиқдилар.

Тунис дарвозасига киритилган иккинчи тўп муаллифи Ришарлисон голни нишоллаётган чоғида у томон банан улоқтирилди. Футболчи бу ҳаракатни бутунлай эътиборсиз қолдирди. "Манчестер Юнайтед" аъзоси Фред эса мевани майдон четига тепиб юборди ва оломонга тикилиб қолди.
Париждаги ҳодисадан сўнг Бразилия Футбол Конфедерацияси расмий муносабат билдирди: "БФК ирқчиликка қарши кураш бўйича ўз позициясини мустаҳкамлайди ва унинг ҳар қандай кўринишини рад этади".
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Фикрлар