UZ

Сўнгги янгиликлар

23:23Гвардиола "Сити"даги "янгилар"нинг ўйинига баҳо берди  0 22:47"Реал" ҳимоячиси жароҳат билан ўйнамоқда: Рауль Асенсио жамоаси учун соғлиғини хавф остига қўйди  6 22:32ПСЖ 18 ёшли футболчи учун "Барселона"га битимдагидан кўпроқ тўламоқчи  0 22:20U-23 ОСИЁ КУБОГИ. ЯПОНИЯ — ЧЕМПИОН! Хитой финалда тор-мор этилди  9 22:00Англия. Ҳусанов-Гехи жуфтлигидаги илк баҳсда "Сити" дарвозаси "қуруқ" сақланди ва "шаҳарлик"лар ғалаба қозонди  5 21:29"Бавария" Бундеслига жорий мавсумидаги илк мағлубиятини қабул қилди  9 21:25АПЛ. "Борнмут" - "Ливерпуль" баҳси учун таркиблар маълум  10 20:51Тедди Шерингем: "Арсенал" ўзи ҳақида ҳаддан ташқари юқори фикрда, улар рақибни ҳурмат қилишни ўрганишлари керак"  11 20:17Виктор Фонт Лапортани аёвсиз танқид қилди: "Унинг даврида шаффофлик йўқолди ва алдов авж олди"  11 19:46"We will be back". Златан Ибрагимович Арнольд Шварценеггер билан тушган суратини намойиш этди  6 19:42Фабио Каннаваро: "Бу йиғин чемпионатдаги барча футболчиларга сигнал бўлиши керак"  4 18:55"Манчестер Сити" - "Вулверхэмптон". Ҳусанов ва Гэҳи "шаҳарликлар" ҳимоя марказини қўриқлайди  19 18:37Туркия. Шомуродовдан ассист, "Башакшеҳир"дан йирик ғалаба  17 18:20НАЗОРАТ ЎЙИНИ. "Бунёдкор" Болгария клуби устидан ғалаба қозонди  2 17:58U-23 Осиё чемпионати тугашига битта ўйин қолди: Бугун финал  4

Лига ишчи гуруҳи Нукус шаҳридаги "Турон" стадиони билан ишлашда давом этмоқда Янгиликлар

Лига ишчи гуруҳи Нукус шаҳридаги "Турон" стадиони билан ишлашда давом этмоқда

Лиганинг стадионлар бўйича ишчи гуруҳи МТРК мутахассиси билан биргаликда Нукус шаҳридаги "Турон" стадионида бўлиб, таъмирлаш жараёнини ўрганди.

Ҳозирда Турон стадиони тўлиқ янгиланиш жараёнида бўлиб, қурилиш босқичида трансляция стандартлари ва техник талабларнинг инобатга олиниши келгусида муҳим аҳамият касб этади. 


Стадионни ўрганиш давомида транслясия бўйича қатор муҳим жиҳатлар келишиб олинди:

• асосий ва офсайд камера платформалари ҳамда майдон атрофидаги камералар жойлашуви нуқталари, уларни кабеллаштириш ва жиҳозлаш масалаларида ўзгаришлар амалга оширилади;

• марказлашган ВАР тизими учун алоҳида зона ва унинг техник таъминоти масаласи режага киритилади;

• ВАР ва кўчма телевзион станциянинг жойлашуви, уларнинг узлуксиз ишлаши учун зарур интернет ва электр таъминоти масаласи жорий қилинади.


Турон стадионида барча камера платформаларини кабеллаштириш ва уланишларни ягона Patchroom'да марказлаштириш тизимини жорий этиш Лиганинг асосий талабларидан бири ҳисобланади. Мамлакатимиздаги кўплаб стадионлар бунёд этилаётганда мазкур масала инобатга олинмаган бўлиб, ушбу ҳолат транслясиялар сифатига бевосита таъсир кўрсатиб келади.  

Реконструкция қилинаётган стадиони 12 000 томошабинга мўлжалланган бўлиб, томошабинлар учун ёпиқ томга эга замонавий иншоотга айлантирилмоқда. Стадион ФИФА стандартларига жавоб берадиган сўнгги турдаги сунъий чим, замонавий ёритиш тизими билан жиҳозланади ва келгусида Суперлига учрашувларини қабул қилиш имкониятига эга бўлади. Арал клуби Суперлига йўлланмасини қўлга киритса, стадион 2026 йил баҳорида тўлиқ фойдаланишга топширилиши кўзда тутилган. Ҳар қандай ҳолатда ҳам унинг ишга тушиши 2026 йилги мавсумда амалга оширилиши белгиланган.



Рейтинг: +3   

Фикрлар

   
07 дек 08:55:30
Farhod Uktamovich
Кулогидан тортиб супер лигада олиб чикишдан нима фойда, 1 мавсум уйнаб яна про лигада кайтишдан кимга фойда, булмаса 18 клуб иштирок этсин супер лигада. Бизларда мумкин ку,
   
07 дек 02:51:18
Allayar Dosjigitov
Demak biznig jamo Aral super ligada 2026 da
   
06 дек 19:32:49
Феномен
Сиғими оз бўлсаям сифати юқори бўлса
   
06 дек 18:16:00
Askar nukus
Ез буйи караб йотди. Киш келди таьмир пайти келди
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика