Эшитдик-да! Ўзбекистон Португалия билан ўйнамайди
06 дек 2025 14:11
Янгиликлар
Эшитдик-да! Ўзбекистон Португалия билан ўйнамайди
Кеча Вашингтон шаҳрида 2026 йилги Жаҳон чемпионатига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.
Ўзбекистон "K" гуруҳида Португалия ва Колумбияга қарши ўйнаши аниқ бўлди. Гуруҳдаги сўнгги жамоа қитъалараро плей-оффдан кейин маълум бўлади.
Championat.asia сайти маълумотига кўра, Ўзбекистон футбол ассоциацияси Португалия футбол федерацияси билан март ойида ўртоқлик учрашуви ўтказиш бўйича келишувга эришган эди. Бироқ кечаги қуръа иккала жамоани бир гуруҳда жойлаштиргани боис мазкур ўйин бекор қилинади. Энди Ўзбекистон ҳам, Португалия ҳам март ойи учун ўзига бошқа рақиб қидиришига тўғри келади.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" бор аламини "Монако"дан олди
ЕЧЛ. "Барселона" бироз асабий ўтган ўйинда "Славия"ни мағлубиятга учратди
Саудиянинг "Ал-Аҳли" клуби Винисиус Жуниорга 1 миллиард евро миқдорида шартнома таклиф қилмоқчи
2024/2025 йилги мавсумнинг энг сердаромад 20 та футбол клуби эълон қилинди
Фикрлар