

У ҳозир 40 ёшда.
"Бугун хайрия ўйинида атиги 30 дақиқа югурганимдан кейин чарчадим. Футболда мени рағбатлантирадиган бошқа ҳеч нарса йўқ, чунки мен унда аллақачон жуда кўп нарсаларга эришдим. Мен қўлимдан келган барча ишни қилдим. Энди оилам билан вақт ўтказишим керак", – деди Фернандиньо.

Фернандиньо "Манчестер Сити" билан Англия Премьер-лигасида 5 марта зафар қучган. "Шахтёр" билан олти марта Украина чемпионлигини қўлга киритган, шунингдек, УEФА Кубоги (ҳозирги Европа Лигаси)да ғолиб чиққан. Бразилия терма жамоаси билан Копа Американи ютган.
Футболчи "шаҳарликлар" сафида барча мусобақаларда 383 ўйинда майдонга тушиб, 26 та гол урган ва 32 та голли узатмани амалга оширган.



