UZ

Сўнгги янгиликлар

20:56ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  0 20:25Гаиска Мендьета: "Хави МЮда ишлашга ўзини тайёрлаб келмоқда"  1 19:53"Парма" ҳужумчиси Англиянинг учта клуби эътиборига тушди  1 19:30Терма жамоа дарвозабони, Қосимовни ютган мураббий, 21 ёшли футболчи — Суперлигада 23-турнинг энг яхшилари   3 19:13Тўрақулов, Искандеров, Ҳожимирзаев, Сергеев ва бошқалар... Суперлига 23-тур рамзий терма жамоаси  2 18:50Ўзбекистон Озарбайжон билан биргаликда Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади!  17 18:36"Арсенал" Сакага ҳафтасига 322 000 евро тўлашга тайёр  2 18:08Жиру: "Европа Лигаси биз учун жуда муҳим"  1 17:40Ла Лига "Атлетико" – "Реал" учрашувида янграган ҳақоратомуз сўзларни қоралади  0 17:12Артета: "Дарвозани дахлсиз сақлаганимиздан жуда хурсандмиз"  0 16:44Расман: Шукуров БАА клубига ўтди  8 16:14Конте: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтирди"  3 16:08Каннаваро тайинлови: пиарми ёки стратегик қарор?  44 15:45Гвардиола: "90 дақиқа Родри учун оғир синов бўларди"  1 15:19Элит ОЧЛ. 2-тур якунлари  0

Рио билан Қатарга бормай хайрлашдик-ми!? Янгиликлар

Рио билан Қатарга бормай хайрлашдик-ми!?

Айни пайтда қитъамизнинг бир қатор давлатларида Қатарда бўлиб ўтадиган Осиё чемпионатига чиқиш учун саралаш ўйинлари бўлиб ўтяпти.

Сурияга имкониятни бой берганимиздан сўнг гуруҳда энг яхши иккинчи ўрин натижасини қайд этишимиз учун имконият бор эди. Аммо қолган ўйинлардаги натижалар бизнинг зараримизга "ўйнаяпти". Айни пайтда жадвал қуйидагича кўриниш олган.


ЎРИН ГУРУҲ ЖАМОАЛАР Ў Ғ Д М Т/Н О
1 G Таиланд 3 2 1 0 +5 7
2 C Эрон 3 2 0 1 +8 6
3 I Вьетнам 3 2 0 1 +6 6
4 D Яман 3 2 0 1 +5 6
5 E Ўзбекистон 3 2 0 1 +5 6
6 H Индонезия 3 2 0 1 +3 6
7 F Мьянма 3 2 0 1 0 6
8 J Лаос 3 1 1 1 +4 4
9 A Уммон 2 1 1 0 +4 4
10 B ? 0 0 0 0 0 0

Ҳозирча биз 2-ўрин йўлланмасини берувчи сўнгги бешинчи поғонада турибмиз. 

Жадвалга кўра Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Яман билан бир хил натижани қайд этиб турибди. Аммо, аммоси шундаки регламентнинг тўртинчи банди бизнинг зараримизга ишлаяпти. Бизда ҚИЗИЛ карточка бор!


"B" гуруҳидаги ўйинлар ҳали бошланиб ҳам улгурмаган. Улар турнирни бошлаганларида ҳамма нарса бўлиб улгурган бўлади. Демак, 5-ўрин катта эхтимол билан мазкур гуруҳдаги терма жамоалардан бири эгаллаши мумкин.


Агар Бангладеш билан ўйиннинг иккинчи бўлимида ҳам ЎЙНАГАНИМИЗДА, голларимиз сони кўп бўлган ва биз ҳозир Осиё чемпионати йўлламасини қўлга киритган бўлар эдик. Яман билан таққослаганда чемпионатга чиқишимизга бизга бор йўғи БИТТА гол етишмаяпти.


"B" гуруҳидан Иордания (мезбон), Қувайт, Қирғизистон, Покистон ва Туркманистон терма жамоалари ўрин олганлар.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика