UZ

Сўнгги янгиликлар

11:40Руд ван Нистелрой "Лестер"ни тарк этади  0 11:14CAFA U17 Championship 2025 мусобақасига қуръа ташланди. Ўзбекистон Эрон билан бир гуруҳда  1 10:56Эрик тен Хаг катта футболга қайтишга яқин  1 10:30Раулга Европанинг учта жамоасидан таклиф бор  1 10:02“Арсенал“ ҳужумчисига Саудия жамоаси таклиф билан чиқди  2 09:51Денис Коростиченко: "Ўзбекистон U-16 терма жамоасига ёрдамим керак бўлган барча жабҳада кўмаклашишга тайёрман. "Локомотив" - "Олимпик" ўйинида ...га мухлислик қилдим"  0 09:34Финалдаги мағлубиятдан сўнг МЮ тўрт нафар футболчи билан хайрлашишга тайёр  11 09:06Вардига Ла Лигадан таклиф бор  0 08:40“Челси“ ва “Ливерпуль“ 18 ёшли футболчи учун курашмоқда  0 08:13Онана ушбу натижага эришган тарихдаги илк футболчи  3 07:47“Реал“ мавсумнинг энг яхши футболчисини аниқлади  9 07:20Суперлига. Бугун 11-турга старт берилади. Қаршида етакчилар тўқнашуви бўлиб ўтади  17 02:07U21 биринчилиги. Бир ўйинда 13 та карточка, 7 гол урилган ўйинда "Навбаҳор" ғолиб, пешқадамдан йирик ғалаба: 10-тур натижалари билан танишинг (+ЖАДВАЛ)  2 00:50Алан Ширер: "Аморим билан барчаси ёмонлашди"  15 00:29"Реал" Хаби Алонсо тайинловини қачон эълон қилади?  4

Рибери: “Навбатдаги ғалаба – чемпионлик йўлида ҳал қилувчи аҳамият касб этиши мумкин“ Янгиликлар

Рибери: “Навбатдаги ғалаба – чемпионлик йўлида ҳал қилувчи аҳамият касб этиши мумкин“

Бундеслиганинг навбатдаги турида “немис классико” си бўлиб ўтади. Ушбу бахс юзасидан жуда кўплаб фикр-мулоҳазалар билдирилмоқда.
“Бавария“ супер-юлдузи Франк Рибери ҳам бўлажак ўйин олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди. Француз футболчиси интервью давомида яна бир қатор бошқа қизиқарли масаларга ҳам тўхталди.

- Жаноб Рибери, “Бавария” ўтган  турдаги “Аугсбург” устидан қозонган ғалабасидан кейин “Гамбург” нинг 1983 йилги 37 ўйинлик мағлубиятсиз сериясини янгилади. Бундан жуда ҳам хурсанддирсиз…
- Рекордларни янгилаш – бу жуда ҳам ажоиб. Биз деярли ҳар бир учрашувда ғолиб бўляпмиз, мағлуб бўлишни эса ҳеч ҳам истамаймиз. Бу ғалабали сериялар ҳали узоқ давом этиши учун барча нарсани амалга оширамиз.

- Аммо навбатдаги ўйин Дортмундда бўлиб ўтади…
- Ҳа, бу сўзсиз йил ўйини бўлади. Агар ғалаба қозонишни уддаласак, “сариқ-қоралар” дан етти очкога илгарилаб кетамиз. Шунда мавсум боши бўлишига қарамай, чемпионлик йўлида катта қадам ташлашга муваффақ бўлишимиз мумкин ва у балки хал қилувчи аҳамият касб этар…  

- Ўйинда кўпроқ нимага эътибор бериш лозим деб ҳисоблайсиз?
- Биз тўп назоратига катта эътибор қаратишимиз лозим бўлади. Тўп йўқотилиши ёмон оқибатларга олиб келишии мумкин. “Боруссия” футболчилари тўп билан жуда хавфли экани ҳаммамизга маълум.   

- “Бавария” таркибида охирги марта мағлуб бўлган ўйинингизни эслай оласизми?

- Тўғрисини айтсам, ёдимда йўқ. Бу саволга жавоб топишим учун бироз ўйланишимга тўғри келади.

- Бу воқеа ўтган йили Апрелда айнан „Боруссия“ Дортмундга қарши бахсда содир бўлганди…
- (Кулганча) Ҳа, шундайми?!

- “Аугсбург” га қарши кечган учрашувда жарима тўпини қойилмақом тарзда амалга оширдингиз…

- Гол уришни жуда ҳам истагандим. Тўпга яқинлашаётганимда Марио Гётце дарвозанинг пастки қисмига зарба беришим кераклиги айтди. Аммо сўнгги сонияда бошқачароқ қарорга келдим. Чунки дарвозанинг ўнг бурчагидаги бўш нуқтани пайқагандим…

- Шундай онларда жаҳоннинг энг яхши футболчиси бўлиш ҳақидаги ўйлар ҳам сизни “безовта” қилаётган бўлса керак?
- Ҳа, Шундай! Матч вақтида ҳам ҳаёлим шу ўйлар билан банд. Бундан буёғига фақат ва фақат яхши ўйин кўрсатишим, шарт. Ҳозирда ушбу унвонни қўлга киритиш орзуси билан ёнмоқдаман!

- Франциядаги энг машхур футбол юлдузи номини кўтариб юриш оғирлик қилмаяптими?
- Бу номни кўтариб юриш ҳақиқатдан жуда оғир. Унга муносиб бўлиш учун доим юқори савиядаги ўйин кўрсатиш керак бўлади. Мен бўлсам ўзимни бунга тайёр деб ҳисоблайман.

bundesliga.de сайтидан Зохиржон Акрамхонов таржимаси
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика