UZ

Сўнгги янгиликлар

19:10Расман: Максим Шацких – "Андижон" бош мураббийи, Виталий Шпанюк – жамоанинг жисмоний тайёргарлик бўйича мураббийи  0 19:00Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" – "Насаф", "Андижон" – "Динамо" ва бошқа учрашувлар давом этмоқда (онлайн ҳисоб)  12 18:53Футзал бўйича Ўзбекистон Кубоги. "Оил Стар" ва БМБ финалда тўқнаш келадиган бўлди  1 17:37"ЎзСҚБ кўплаб вазиятлар яратди, бизнинг йигитлар туриб бера олишди" — Рустам Умаров  0 17:16"Арсенал" АПЛ юлдузи билан шартнома имзоламоқчи  0 16:30Ўзбекистон Кубоги. 3-тур дисквалификациялари: ОКМК, "Сурхон" ва "Шўртан" 1 нафардан йўқотишга эга  0 16:15"Манчестер Сити" ва Абдуқодир Ҳусанов 2025/26 йилги мавсум учун уй либосини тақдим этди  17 15:58Ўзбекистон Кубогида нима гап?  7 15:48Ўзбекистоннинг БАА ҳамда Қатарга қарши учрашувлари учун ҳакамлар тайинланди  18 15:48Ўзбекистон кубоги. "Пахтакор" 9:0 ҳисобида ютгани фойдасизми? "Насаф" 1:0 ҳисобида ютса, кейинги босқичга чиқадими?   11 15:31"Футбол олами". Водий дербисида "Нефтчи"да ғалаба, "Пахтакор"да 6:0, Қаршида жанговар дуранг ёхуд 9-тур ҳақида батафсил  0 15:20Эшитдик-да! CAFA U-17 мусобақасида Ўзбекистон U-16 терма жамоаси қатнашади  0 15:00Про лига. 6-тур ўйинларига ҳакамлар тайинланди  1 14:39МЮ Европа Лигасидаги эҳтимолий ғалабани нишонламоқчи эмас  3 14:11Анчелоттининг ўғли "Рейнжерс"ни бошқариши мумкин  2

"Реал"га кучлироқ рақиб беринг — "Ливерпуль" бўлмади Янгиликлар

"Реал"га кучлироқ рақиб беринг — "Ливерпуль" бўлмади

"Реал Мадрид" "Ливерпул"ни яна мағлуб этган учрашувда Камавинга яққол ажралиб турди, Начо эса Салоҳни "ёпиб қўйди".

Карло Анчелотти Чемпионлар лигасидаги хатолардан хулоса чиқарди — бу муҳим ҳислат. Папа Карлодек катта ютуқларга эришган тажрибали мураббий хатосини тан олиб, ўз устида ишлашига эса алоҳида "респект".

Эътибор берсак, Анчелоттининг мураббийлик фаолиятида бир нохуш тенденция мавжуд. Карлонинг жамоалари Чемпионлар Лигасида тўсатдан ва кескин ўзгариб туради (яхши томонга), аммо яна бир ҳақиқат борки, айнан ЕЧЛ плей-офф босқичининг биринчи ўйинида ғалаба қозониб, жавоб баҳсида даҳшатли тушни бошдан кечиришлари ҳам кўп учраб туради.


"Челси" билан жавоб учрашувини эсланг (Модричнинг сеҳирли узатмаси ва жокер Родриго бўлмаганида худо билади уёғи қандай кетарди). Ёки Дортмунд билан жавоб ўйини (фақатгина ёш Каземиро "пожар"ни ўчирганди). Ёки бироз узоқроқ ўтмишга қайтиб, "Депортиво"га қарши баҳсни эсланг (Милан Испания терма жамоасининг ҳозирги спорт директори Лукадан "тарсаки еганди").

Шу боис Анчелотти "Ливерпуль" билан беллашувдан аввал "нохуш тажрибанинг такрорланишига йўл қўймаслик керак", деганда Карло ота шунчаки мулозамат қилмаганди. Мендаги маълумотларга қараганда, Анчелотти шогирдларига "Манчестер Юнайтед" билан ўйин, Нуньес, Гакпо ва Салоҳнинг голлар шоуси уюштиргани видеосини қўйиб берган. Яъни у тажрибали футболчилари бўлишига қарамай, бўшашиш оқибати қандай бўлишини кўрсатиб, огоҳлантириб қўйган.



Бироқ 7:0 "Ливерпул"нинг бир марталик спектакли бўлиб чиқди. Лекин жавоб баҳсидан аввал Анчелотти таваккал қилишни истамади ва профессор Модрич ва Кроос ёнига бир қатор жароҳатлардан сўнг оптимал формасини тиклай олмаётган Тчуаменини эмас, бевосита таянч ярим ҳимоячи бўлмасада, ўз кучига ишончи ортиб бораётган Камавингани қўйди.

Бу жиддий ва шу билан бирга муҳим қарор эди. Чунки "Ливерпул"га қарши ўйин давомида таянч зонасига қўйилган Камавинга марказни "ёндирди". У тўп билан муомала қилишда устунлик қилди (олдингидек ҳимоядан чиқишда ҳам хатоларга йўл қўймади) ва тўпсиз ўйинда қизиққонлик қилиб, олдинга ташланиб, жойини бўш қолдирмади.

Ўйин сифати бўйича Камавинга "Реал Мадрид" сафидаги энг яхши ўйинларидан бирини ўтказди. Бу Редондо, Макелеле ва Зеедорф қоришмасидек эди. У позицион ҳимояда анча ўсди, хатолар сонини минималлаштирди ва ҳатто Каземиро ҳам қила олмайдиган иш — ҳужумларни ривожлантиришда ўта фаол бўлди.



"Ливерпуль" устидан қозонилган ғалабага қўшган ҳиссаси бўйича Камавинганинг ёнига фақат Мо Салаҳни "ўчириб қўйган" Начо тушиши мумкин. Ҳимояда ишончли ҳаракат қилган Начо, ҳужумларга қўшилишда ҳатто Менди ва Алабадан ҳам яхшироқ кўринди. Бир нарса аниқ, Начо ЛДЛФдан Испания терма жамоасига чақирув кутяпти.

"Реал" "Ливерпул"ни икки бор таслим этди. Лекин Анчелотти "Энфилд"даги ғалабадан кўра кўпроқ, Мадриддаги учрашувда муҳимроқ роль ўйнади. Нега, дейсизми? Чунки "Реал Мадрид" футболчилари қийин вазиятда ўйинни қандай буриб юборишни яхши билишади, лекин ҳар доим ҳам устунликдан келиб чиқиб, прагматик ўйин кўрсатиб, ижобий натижани сақлаб қолиш учун ўйнашни билишмайди.

Ғалатироқ эшитилар, аммо охирги 8 учрашувдан 7 тасида таслим этилган "Ливерпул" бу мавсумда "Реал Мадрид"нинг хотиржам, очиқчасига маҳорат эвазига ғалаба қўлга киритилган, бир текисдаги учрашувидаги "дежурный" рақиб бўлиб берди. Шу сабаб, бу тўқнашувда "Ливерпуль" "Реал"га муносиб қаршилик кўрсата олмади десак, инглиз клуби мухлислари хафа бўлишмас.

Энди "Ливерпуль" бор эътиборини АПЛга, ЕЧЛ йўлланмасини қўлга киритишга, қаратади, "Реал" эса севимли мусобақаси 1/4 финалида ким рақиб бўлишини кутади.

Муаллиф : Omonjon To`xtamirzayev
Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика