UZ

Сўнгги янгиликлар

22:23Анге Постекоглу: "МЮда ишлаш - жаҳон футболидаги энг қийин иш"  0 21:55Влаховичнинг олдида икки вариант бор  2 21:35Расман: ОКМК яна бир собиқ футболчисини қайтарди  0 21:21Моуринью "Бенфика"нинг тўққизинчи матбуот анжуманида қатнашмайди  0 20:59Владимир Бубаня: "Ҳаётимда кўп нарса шу рақам билан боғлиқ"  1 20:44ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  1 20:24"Арсенал" Сака билан шартномани узайтирди  0 19:58Бир қатор Европа клублари Гринвудга қизиқмоқда  0 19:35Бразилия Лиссабондаги ирқчилик ҳодисасидан кейин Винисиус Жуниорни қўллаб-қувватлади  3 19:11Расман: Аҳмадалиев янги мавсумда ОКМК шарафини ҳимоя қилади  2 18:43"Арсенал" Гарначога даъвогар  2 18:16Магуайрнинг собиқ мураббийи уни жамоасида кўрмоқчи  0 17:48Тьерри Анри Винисиус билан боғлиқ ирқчилик ҳодисаси ҳақида: "Мен "Реал"ни ёқтирмайман, лекин бугун мадридистман"  23 17:20"Бенфика" вингери Престианни Винисиуснинг айбловига жавоб берди  8 16:52"Ўзбекистон" стадиони янги мавсумга тайёрланмоқда  0

"Реал Мадрид" янги посбони Андрей Лунин ҳақида Янгиликлар

"Реал Мадрид" янги посбони Андрей Лунин ҳақида

"Қироллик клуби" янги посбони ким у?

"Менинг севимли жамоам "Реал Мадрид". Албатта, қачондир имкон бўлиб, бу клуб таркибига ўтиш ва жамоа таркибида, ўша топ даражадаги ўйинларда иштирок этишни хоҳлардим", – деганди Лунин 2017 йил май ойида. 

Куни-кеча футболчи "Қироллик клуби" билан 6 йиллик шартномага имзолаганидан хабарингиз бор албатта. Трансфер нархи - 9 миллион евро деб баҳоланди. 

Transfermarkt маълумотларига кўра, унинг нархи - 3.5 миллион.

Андрей Лунин Харьковдан 100 километр узоқликдаги Красноград шаҳрида таваллуд топган.

Харьковнинг "Металлист" клуби тарбияланувчиси ҳисобланади. 2015 йилда "Днепр" билан шартнома имзолайди ва биринчи мавсумни ёшлар жамоасида ўтказади. Асоссий жамоа таркибидаги дебютини 2016 йил октябрь ойида нишонлайди. Ўз имкониятидан унумли фойдаланган ёш посбон тезда Днепрнинг асосий посбонига айланади.

Украина U-17 ёшлар терма жамоаси таркибида ёшлар ўртасида Европа Чемпионати-2016 иштирокчиси ҳисобаланади. Лунин ўша мусобақада термасининг асосий дарвозабони бўлган. 2017 йилдан U-19 термасига чақирила бошлаган. 2017 йил 23 май куни Лунин илк бор мамлакат асосий терма жамоасига чақирув олади.

2017 йил июнь ойида дарвозабон Луганскнинг "Заря" жамоасига ўтади ва 2017/18-йилги мавсум якунларига кўра, клубнинг энг яхши футболчиси деб тан олинади.

Терма сафида дебют 2018 йилнинг 23 мартида Саудия Арабистонига қарши ўйинла (1:1) амалга ошди. Шу тариқа, Лунин Украина тарихида терма жамоа сафида майдонга тушган энг ёш дарвозабон бўлишига имкон берди. 

Лунин ажойиб реакция соҳиби ва муштлари билан ажойиб ҳаракат қилади, лекин доим ҳам тўпга чиқишда ишончли ҳар доим ҳам ишончли ҳаракат қилмайди – шу борада ёш Лунин ўз устида ҳали кўп ишлаши зарур. Аммо унинг энг асосий устун томони ва эътирофга сабаб бўлган жиҳат бу унинг совуққонлигидир.

Украина терма жамоаси тарихидаги энг ёш дарвозабон мавсумолди тайёргарликка "Реал" билан йўл олади, ана ўша ерда футболчининг кейинги тақдири аниқ бўлади. Хулен Лопетеги ёш футболчиларга эътибор беришни хуш кўради. Демак, ёш Андрейга ҳам имкон беришлари аниқ.


Нозима Зарипова таржима қилди

Рейтинг: +17   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика