

Мадриднинг "Реал"и ПСЖ аъзоси Дезире Дуэга жиддий қизиқиш билдирмоқда. Клуб ёш футболчини сотиб олиш имкониятини жиддий кўриб чиқмоқда. "Реал" трансфер учун 100 миллион евро тўлашга тайёр. Бу ҳақда "El Nacional" хабар бермоқда.
Мадридликлар Дуэга Париж клубида олганидан кўра кўпроқ ўйин вақти таклиф қилиши мумкин. Дезире Дуэ 2024 йилда "Ренн"дан ПСЖга 50 миллион еврога ўтган. Футболчи шартномаси 2029 йил июнигача амал қилади. Жорий мавсумда форвард парижликлар сафида барча турнирларда 23 та ўйин ўтказиб, 8 гол урган ва 5 голли узатма берган.
Transfermarkt портали унинг нархини 90 миллион евро деб баҳоламоқда.




