"Реал" Ла Лигада чемпионликни қачон расмийлаштириши мумкин?
07 апр 2022 16:50
Янгиликлар
"Реал" Ла Лигада чемпионликни қачон расмийлаштириши мумкин?
"Қироллик клуби" чемпионатда етакчиликни сақлаб турибди ва титулни қўлга киритишни мақсад қилган.
"Реал" Ла Лигада ғолиб чиқиши учун қолган 8 турда 16 очко жамғариши зарур. Шундай бўлган тақдирда, мадридликлар рақибларининг натижаларини кутишларига зарурат қолмайди.
Бунинг учун Карло Анчелотти жамоаси камида:
— 5 ғалаба, 1 дуранг ва 2 мағлубият;
— 4 ғалаба ва 4 дуранг қайд этиши зарур.
Тақвимга қарайдиган бўлсак, "Реал"ни уйда "Хетафе", "Эспаньол", "Леванте" ва "Бетис" билан бўладиган ўйинлар кутиб турибди. Шунингдек, "Севилья", "Осасуна", "Атлетико" ва "Кадис"га қарши сафардаги беллашувлар бор.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди
"Нефтчи" чемпион бўлган охирги мавсумда ўзбек ва дунё футболи қандай эди?
Эшитдик-да! Кападзе Индонезия терма жамоаси бош мураббийи бўлишга яқин
Фикрлар