«Реал» 16 ёшли футболчини сотиб олганини расман эълон қилди
23 май 2017 22:05
Янгиликлар
«Реал» 16 ёшли футболчини сотиб олганини расман эълон қилди
«Реал» «Фламенго» клубининг 16 ёшли футболчиси Винисиус Жуниор билан шартнома тузганини эълон қилди.
Томонлар футболчининг трансфери борасида келишувга эришишди. Футболчига эгалик ҳуқуқи 2018 йил ёзида «Реал»га ўтади. Жуниор «Фламенго»да 2019 йилга қадар қолади. Агар «Реал» истаса ундан олдинроқ футболчи Мадридга келиши мумкин.
Испания қонунига кўра 18 ёшга тўлмаган футболчи билан шартнома тузиш мумкин эмас, шу боис бу трансфер ёзда амалга ошмайди.
Олдинроқ Мадрид клуби бразилиялик футболчи учун 45 миллион евро тўлаши ҳақида хабарлар чиққанди.
Фикрлар