Равшан Эрматов ва яна 3 нафар ҳамюртимиз ОФК қўмиталари аъзолигига тайинланишди
24 июл 2019 18:49
Янгиликлар
Равшан Эрматов ва яна 3 нафар ҳамюртимиз ОФК қўмиталари аъзолигига тайинланишди
Осиё футбол конфедерацияси томонидан амалга ошириладиган турли дастурларда Ўзбекистон вакилларининг ҳам мунтазам иштирок этиб бориши миллий футболимиз равнақига хизмат қилишини инобатга олиб, қитъа футбол конфедерацияси билан алоқаларни янада мустаҳкамлашга қаратилган қадамлар ташланмоқда.
Куни кеча ОФКнинг доимий тартибда фаолият кўрсатувчи қўмиталарига янги аъзолар тайинланди. Диққатга сазовор жиҳати шундаки, қитъамиз футбол конфедерациясининг қўмиталари аъзолигига бир қатор ўзбекистонлик мутахассислар ҳам тайинлов олишди. Унга кўра,
Равшан Эрматов ОФК ҳакамлар қўмитасига,
Аваз Максумов ОФК футболни ривожлантириш қўмитасига,
Олим Арифов ОФК мусобақалар ўтказиш қўмитасига,
Шавкат Имомов ОФК техник қўмитасига
аъзо сифатида тайинланишди. Энди ҳамюртларимиз мазкур қўмиталарда 2019-2023 йиллар мобайнида фаолият олиб боришади.
Мутахассисларимиз келажакда қитъа футболи ривожига ўз хиссасини қўшиш учун бор билим ва маҳоратларини ишга соладилар.
Ўзбекистон футбол ассоциацияси раҳбарияти Осиё футбол конфедерацияси томонидан билдирилаётган юксак ишончни қадрлайди ва миннатдорчилик билдиради.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Суперлига-2025. "Нефтчи" олти карра Ўзбекистон чемпиони
Суперлига. "Пахтакор" "Насаф"ни мағлуб этиб, турнир жадвалида ортда қолдирди
ФИФА Роналду мухлисларининг танқидлари ортидан Жаҳон чемпионати постерини ўчириб ташлади
Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор
Фикрлар