Элит ОЧЛ. "Тракторсози" ғалабага эришди, Ҳамробеков майдонга тушди, "Ал Дуҳайл" илк уч очкосини тантана қилди (+ЖАДВАЛ)
03 ноя 23:19
Янгиликлар
Элит ОЧЛ. "Тракторсози" ғалабага эришди, Ҳамробеков майдонга тушди, "Ал Дуҳайл" илк уч очкосини тантана қилди (+ЖАДВАЛ)
Бугунги баҳсларда "Насаф" ғалабани қўлдан бой берган бўлса, бироз олдин якунланган баҳсларда БАА ва Эрон жамоалари ғалабага эришишди.
"Тракторсози" Ироқнинг "Ал Шорта" жамоасини қабул қилиб, кичик (1:0) ҳисобда зафар қучди. Эронликлар сафида тўп тепаётган Одил Ҳамробеков 80 дақиқада захирадан баҳсга қўшилди. "Ал Дуҳайл" (Қатар) эса "Шабаб Ал Аҳли"ни (БАА) 4:1 ҳисобида таслим қилди.
Ушбу учрашувлардан сўнг турнир жадвалининг ғарб минтақасида охирги ўрнини "Насаф" эгаллаб турибди. Рўзиқул Бердиев шогирдлари ҳозиргача бирорта очко тўплай олгани йўқ. Қарши жамоасини енгган "Ал Ваҳда" эса айни дамда 10 очко билан жадвал етакчиси бўлиб турибди, аммо "Ал Ҳилол" (9 очко) бугун "Ал Гараафа" устидан ғалаба қозонса етакчилик Саудия Арабистони жамоасига ўтади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди
"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Фикрлар