

Дембеле ПСЖнинг 26 ноябрь, чоршанба куни "Тоттенхэм"га қарши бўлиб ўтадиган Чемпионлар Лигаси ўйинида иштирок этиши кутилмоқда.
Париж клубидагиларнинг фикрича, футболчининг яқин вақт ичида ўтадиган текшируви ушбу дам олиш кунларидаёқ сафга қайтишида ҳал қилувчи омил бўлади. Шу билан бирга, клуб раҳбарияти футболчининг соғлиғини хавф остига қўймоқчи эмас.
28 ёшли ҳужумчи ушбу мавсум жамоа сафида 9 ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урди.



