UZ

Сўнгги янгиликлар

23:16Варди энг яхшиси!  1 22:46Эшитдик-да! "Арал" Суперлигага чиқса, футболчиларга автомобил берилади  5 22:30"Челси" "Барселона" ярим ҳимоячисига қизиқмоқда  2 22:13Ҳиндистонда Мессига ҳайкал қўйилади  4 21:59"Нефтчи" мураббийлар штабида Греция ва молдовалик мураббийлар иш бошлайди  5 21:44Ҳоланд Салоҳни шарманда деган Каррагер ҳақида: "Уни кўрсам асабим бузилади"  7 21:11Жошуа Киммих: "Тиғиз тақвимдан нолишга бизнинг ҳаққимиз йўқ"  0 20:56ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  6 20:35Расман: "Динамо" Жалолиддин Жумабоев билан шартномани узайтирди  2 20:15Эвра: "Аморим "Манчестер Юнайтед" учун жонини беришга тайёр"  3 19:53"Интер" ҳимоячиси йил охиригача сафдан чиқди  1 19:38Расман: "Динамо" Санжар Қодирқулов билан шартномани узайтирди  3 19:19Расман: Олександр Кучеренко - "Локомотив" футболчиси  4 18:57Манба: "Милан" Алиссон билан шартнома тузмоқчи  3 18:29"Челси" ва "Реал" "Ноттингем Форест" футболчисига қизиқмоқда  2

Қашқадарё футбол академияси фойдаланишга топширилди Янгиликлар

Қашқадарё футбол академияси фойдаланишга топширилди

Давлатимиз раҳбарининг қарорига кўра Қарши шаҳрида янгидан бунёд этилган Қашқадарё вилояти футбол академиясининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирда вилоят ҳокими Муротжон Азимов, ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Ирматов, ЎФА вице-президенти Одил Аҳмедов, кенг жамоатчилик ва футбол мухлислари иштирок этишди.

Тадбирда сўз олган вилоят ҳокими Қашқадарё вилояти футбол академияси очилишини юртимизда футболнинг келажагига қўйилган навбатдаги муҳим қадамлардан бири эканлигини айтиб, бу ерда таълим-тарбия олган ёшлар жаҳон футбол майдонларида юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилишига ишонч билдирди. 

Шунингдек, вилоятимизнинг бир қатор футбол фидойилари ЎФА томонидан "Ўзбекистон футболи ривожига қўшган ҳиссаси учун" кўкрак нишонлари билан тақдирланди. Шундан сўнг академияда яратилган шароитлар билан танишилди.

Маълумот учун, академия ҳудудида замонавий ўқув ва машғулот бинолари, фитнес ва тикланиш марказлари, тиббий хизмат хоналари, ётоқхона, ошхона ҳамда сунъий қопламали ва табиий футбол майдонлари барпо этилган бўлиб, бу инфратузилма ёшларимизга халқаро стандартларга мос шароитларда шуғулланиш имконини яратади.


Рейтинг: +3   

Фикрлар

+1   
01 ноя 15:05:53
Асилбек Муминов
Вилоят академияни бош директори нурали султонов манимча. Бу молодёжьлани энг зур хотиралари энни бошланопти бир вактла насаф академиясига катнаб юрган йилларим эсимга тушип кетти
   
01 ноя 15:56:53
Фарход Абдурахмонов
Зўр янгилик
   
01 ноя 15:52:55
Шухрат Эргашев
Узбекистонни "Бразилияси" хозирги кунда бу Кашкадарё булса керак. Бу "Бразилияни" рахматли Зайниев "дарахтини" экиб кетган эди, уша "дарахт" ёнидан яна нихоллар чикиб "дарахта" булмокда, "мевасини эса" оддий халк ва мухлислар тотиб курмокда албатта.
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика