UZ

Сўнгги янгиликлар

20:32U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади  140 20:11Ўзбекистон футзал терма жамоаси Ислом бирдамлиги ўйинларида 3-ўринни қўлга киритди  6 19:52Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди  24 19:34"Ливерпуль" "Брайтон" етакчисига даъвогар  3 19:09Роналду ЖЧ-2026 унинг учун сўнггиси бўлишини эълон қилди  4 18:39"Манчестер Юнайтед" Шешконинг жароҳати жиддийлигидан хавотирда  1 18:12U-17 Жаҳон чемпионати. Гуруҳдан чиқсак, ким билан ўйнаймиз?  18 17:44Кьеза Италия терма жамоасига чақирувдан бош тортдими?  3 17:15Ўзбекистон U-17 терма жамоаси стадионга етиб келди  1 16:57"Динамо" "Қизилқум" футболчисига қизиқиш билдирмоқда  2 16:30Дешам Саудия Арабистонидан таклифлар олганини тасдиқлади  0 16:07Ямаль Испания терма жамоаси қайдномасидан чиқарилди  7 15:46"Нефтчи" чемпион бўлган охирги мавсумда ўзбек ва дунё футболи қандай эди?  27 15:34Ўзбекистон ампутантлар терма жамоаси ЖЧ йўлланмасини муддатидан олдин ҳал этди!  6 15:18Ўзбекистон U-19 чемпионати — Осиёда йилнинг энг яхши ёшлар лигаси  2

Расмий хабар: Сергей Лушчан - «Динамо» бош мураббийи Янгиликлар

Расмий хабар: Сергей Лушчан - «Динамо» бош мураббийи

Бугун, 11 июль куни «Динамо» жамоаси қароргоҳида йиғилиш ўтказилди.

Унда Самарқанд вилояти жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси бошлиғи Шуҳрат Рўзиев, клуб раҳбарияти ва жамоа футболчилари иштирок этишди.

Тадбирда сўзга чиққан Шуҳрат Рўзиев «Динамо» жамоасининг бу йилги мақсад ва вазифалари ҳақида атрофлича сўз юритиб, жорий мавсумда вилоят раҳбарияти ва ҳомийлар томонидан клуб олдига энг аввало Суперлигага чиқиш вазифаси қўйилганлиги, шу мақсадда ўзбек футболида ўз ўрнига эга бўлган таниқли мутахассис Сергей Лушчан «Динамо» клуби бош мураббийи этиб тайинланганлигини эълон қилиб, Сергей Ивановични жамоага таништирди. Унга ёрдамчи мураббий сифатида Муҳитдин Ортиқов ёрдам беради.

Шундан сўнг, Сергей Лушчан сўзга чиқиб, билдирилган ишончга муносиб бўлиш ҳамда янги жамоанинг ривожи учун бор куч ва тажрибасини ишга солишини айтиб ўтди.

«Динамо» ПФК бош директори Учқун Қобилов ҳам сўзга чиқаркан, вилоят раҳбарияти ва клуб ҳомийлари ҳамда самарқандлик минглаб мухлислар ишончини оқлаш учун янги бош мураббий билан бирга жамоа равнақи ва Суперлигага чиқиши учун бор куч ва имкониятлар ишга солинишини таъкидлади.

Самарқанд вилоят ҳокими, вилоят футбол ассоциацияси президенти Эркинжон Турдимов ва клуб ҳомийлари томонидан Сергей Лушчан олдига «Динамо» клубини Суперлигага олиб чиқиш, самарқандлик ёш футболчиларни кашф этиб, катта футболга қадам қўйишга кўмаклашиш каби мақсад ва вазифалар қўйилганлиги маълум қилинди.

Тошкентнинг «Бунёдкор» ҳамда Ўзбекистон ёшлар терма жамоасидаги ёрқин фаолияти билан ўзбек футболининг бугунги кундаги ёрқин вакиллари Элдор Шомуродов, Сардор Рашидов, Отабек Шукуров, Достонбек Ҳамдамов, Рустам Ашурматов, Акромжон Комилов ва яна бир қатор номларнинг кашф этилишига муносиб ҳисса қўшган Сергей Ивановичнинг Самарқанд футболидан ҳам янги номлар чиқаришига ишониб, мураббийнинг бошлаётган янги фаолиятига омад ва зафарлар тилаймиз, - деб ёзади клуб матбуот хизмати. 

Маълумотнома:

Сергей Иванович Лушчан
1973 йил, 9 апрель куни Тошкент шаҳрида туғилган.
Футболчилик фаолиятида тўп сурган клублари:
«Маъданчи» (Бекобод) (1992-93), «Океан» (Россия), «Крилья Советов» (Россия), «Ростелмаш» (Россия), «Уралан» (Россия), «Металлург» (Россия), «Юнит» (Россия), «Бунёдкор» (Тошкент) (2007-2008).
1998-2003 йиллар Ўзбекистон миллий жамоаси аъзоси саналган.
Мураббийлик фаолияти:
«Бунёдкор» (ёшлар) – 2011-2013 йиллар
Ўзбекистон ёшлар жамоаси U-19 – 2014
«Бунёдкор» – 2014-2017 йиллар
«Сўғдиёна» – 2018-2019 йиллар.
2020 йилнинг 11 июль кунидан «Динамо» бош мураббийи.
Мураббий сифатида ютуқлари:
«Бунёдкор» клуби билан Ўзбекистон чемпионати кумуш медали соҳиби (2016), кубок финалчиси (2017), Осиё чемпионлар лигаси иштирокчиси.

«Динамо» клуби матбуот хизмати.



Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика