UZ

Сўнгги янгиликлар

21:05"Ал Қодисия" МЮ қизиқаётган ҳужумчига 15 млн евро таклиф қилди  0 20:39Эшитдик-да! "Арал"га учралган мағлубиятдан сўнг "Локомотив" мураббийлар штаби жамоани тарк этди  4 20:19Ўзбекистон Кубоги. "Нефтчи" – "Машъал", "Сўғдиёна" – "Қизилқум" (онлайн ҳисоб)  14 20:08Про лига. "Арал" тур марказий ўйинида "Локомотив"дан устун келди  3 19:42"2+1" қайд этган ҳужумчи, тур голини урган ёш хавбек, жамоасини муқаррар голлардан қутқарган дарвозабон — Суперлигада 13-турнинг энг яхшилари  0 19:2538 ёшга тўлган Лионель Месси ҳақида 38 та қизиқарли маълумот  5 19:07Норчаев, Холматов, Абдухолиқов ва бошқалар ... Суперлига 13-тур рамзий терма жамоаси  0 19:04Абрамов мантиқан ҳеч нарса йўқотмади, Зейтуллаев учун керакли ғалаба эди — Абдулазиз Искандаров таҳлили  2 18:39"Футбол олами". "Динамо"да мавсумдаги илк мағлубият, "Навбаҳор" - ОКМК 3:0 — 13-тур ҳақида батафсил   0 18:10Носир Абдусаломов: "Қўқонда 120 дақиқа осон бўлмаганди, "Динамо" билан ўйинга ўзига ҳос куч топа олдик"  2 18:00Лукаку: "Роналду каби 40 ёшгача ўйнашни хоҳлардим"  2 17:10Бэйл "Кардифф"ни сотиб олиб, уни АПЛга олиб чиқмоқчи  2 16:43Энрике Клублар ўртасидаги ЖЧ стадионларидаги майдонлар ҳолатидан нолиди  9 16:18ЎФА раҳбарияти Майамидаги ФИФА Ижроия футбол саммитида қатнашди  3 15:56Маскерано: "Интер Майами" дунёнинг энг яхши 16 жамоаси қаторига кирди"  19

Расмий хабар: “Қўқон-1912” Сидиқовни “Пахтакор”га ижарага берди Янгиликлар

Расмий хабар: “Қўқон-1912” Сидиқовни “Пахтакор”га ижарага берди

“Қўқон-1912” жамоасининг етакчи футболчиси, Қўқонлик мухлисларнинг ёқимтойи Жавоҳир Сидиқов янги мавсумни ижара шартномаси асосида Тошкентнинг “Пахтакор” жамоасида ўтказадиган бўлди.

Жавоҳир Сидиқов “Қўқон-1912” клубига 2016 йилги мавсумда, бош мураббий Нўъмон Ҳасановнинг таклифи билан айнан “Пахтакор” жамоасидан келган эди. Жавоҳир жуссаси кичкина бўлишига қарамасдан секин асталик билан жамоанинг асосий таркибидан ўрин ола бошлади. Бош мураббийнинг унга бўлган ишончи, мухлисларнинг қўллаб-қувватлашлари натижасида Жавоҳир Сидиқов “Қўқон-1912” жамоасининг алмаштириб бўлмас футболчисига айланди. Қўқонда уни мухлислар “Қўқонлик Месси” деб атай бошлашди.

2017 ва 2018-йилги футбол мавсумлари эса Жавоҳир Сидиқов нафақат жамоанинг , балки Ўзбекистоннинг энг яхши ёш футболчиси бўлди дея бемалол айта оламиз. Жавоҳир Ўзбекистоннинг турли ёшдаги терма жамоалар таркибидаги ўйинлари билан нафақат Қўқонлик , балки бутун Ўзбекистонлик футбол ишқибозларининг севимли футболчиси сифатида тилларда достон бўлди.

Албатта Жавоҳир Сидиқовнинг етук футболчи бўлиб етишишида “Қўқон-1912” футбол клуби бош мураббийи Нўъмон Ҳасановнинг ҳам хизматлари катта бўлди. Шунингдек Қўқонлик ишқибозларнинг ҳоҳ "Қўқон-1912" ўйинларида бўлсин, ҳоҳ терма жамоа ўйинларида бўлсин, Жавоҳирни бирдек қўллаб турганликлари ҳам таҳсинга сазовордир.



Бундай ҳурмат эътиборга сазовор бўлиш учун футболчидан катта меҳнат, сабр-бардош ва чиройли ҳулқ атворда бўлиш талаб қилинади. Жавоҳирда эса бу сифатларнинг барчаси мужассам эди.

Жавоҳир Сидиқов “Қўқон-1912” футбол клуби билан шартномасини 2020 йилнинг сўнгига қадар узайтирган. 2019 йилги футбол мавсумида Жавоҳир Сидиқов ОЧЛ ўйинларида ўйнаб, ўз тажрибасини янада орттириши мақсадида футболчи “Пахтакор” футбол клубига ижарага берилди. Сидиқовнинг трансфер ҳуқуқи “Қўқон-1912” футбол клуби ихтиёрида бўлади.

“Қўқон-1912” футбол клуби раҳбарияти,мураббийлар штаби ҳамда кўп сонли мухлислари номидан Жавоҳир Сидиқовга келаётган мавсумда омад ёр бўлишини тилайди! Жамоа Сидиқовнинг Қўқон футболи учун қилган меҳнатларини қадрлайди. Жавоҳир Сидиқовнинг номи “Қўқон-1912” футбол клуби тарихига зарҳал ҳарфлар билан ёзилади.
Барчаси учун раҳмат сенга Жавоҳир!!!," - деб ёзади "Қўқон-1912" матбуот хизмати.


Рейтинг: +52   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика