UZ

Сўнгги янгиликлар

14:54АПЛ топ-клублари "Барселона" вундеркиндини сотиб олмоқчи  1 14:27Чемпионлар Лигаси 2026/27 йилги мавсум финали Мадридда ўтказилиши мумкин  3 14:05Суперлига. "Насаф" — "Бухоро" 5:0  0 13:57Тимур Кападзе: "Атрофдаги воқеалардан жуда чарчадим"  54 13:34Ямаль: "Олтин тўп"ларим кўп бўлишини орзу қиламан"  4 13:06Аёллар ОЧЛ гуруҳ босқичига қуръа ташланди: "Севинч" Эрон, Хитой ва Ҳиндистон жамоалари билан ўйнайди  3 12:49ЖЧ-2022 ярим финалчиси Ўзбекистон билан ўртоқлик ўйини ўтказмоқчи  10 12:20"Насаф" "Бухоро" дарвозасига 5 та тўп йўллаган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  1 11:55Аргентина ва Албания ирқчилик туфайли 6 хонали сондан иборат жаримага тортилди  3 11:19U-23 Осиё кубогига қуръа ташлаш санаси маълум  14 10:57"Реал" ва Испания терма жамоасининг собиқ футболчиси фаолиятини Гонконг чемпионатида давом эттиради  0 10:30Португалия футболи юлдузлари "Шон-шараф" залига киритилди  1 10:04МЮнинг яна бир футболчи фаолиятини Туркияда давом эттиришга яқин  2 09:38Опта ЕЧЛ ғолиблигига даъвогарлар рейтингини тузиб чиқди  8 09:10Холанд Молдовага урилган голлар учун дарвозабондан узр сўраган  9

Расмий хабар: “Қўқон-1912” Сидиқовни “Пахтакор”га ижарага берди Янгиликлар

Расмий хабар: “Қўқон-1912” Сидиқовни “Пахтакор”га ижарага берди

“Қўқон-1912” жамоасининг етакчи футболчиси, Қўқонлик мухлисларнинг ёқимтойи Жавоҳир Сидиқов янги мавсумни ижара шартномаси асосида Тошкентнинг “Пахтакор” жамоасида ўтказадиган бўлди.

Жавоҳир Сидиқов “Қўқон-1912” клубига 2016 йилги мавсумда, бош мураббий Нўъмон Ҳасановнинг таклифи билан айнан “Пахтакор” жамоасидан келган эди. Жавоҳир жуссаси кичкина бўлишига қарамасдан секин асталик билан жамоанинг асосий таркибидан ўрин ола бошлади. Бош мураббийнинг унга бўлган ишончи, мухлисларнинг қўллаб-қувватлашлари натижасида Жавоҳир Сидиқов “Қўқон-1912” жамоасининг алмаштириб бўлмас футболчисига айланди. Қўқонда уни мухлислар “Қўқонлик Месси” деб атай бошлашди.

2017 ва 2018-йилги футбол мавсумлари эса Жавоҳир Сидиқов нафақат жамоанинг , балки Ўзбекистоннинг энг яхши ёш футболчиси бўлди дея бемалол айта оламиз. Жавоҳир Ўзбекистоннинг турли ёшдаги терма жамоалар таркибидаги ўйинлари билан нафақат Қўқонлик , балки бутун Ўзбекистонлик футбол ишқибозларининг севимли футболчиси сифатида тилларда достон бўлди.

Албатта Жавоҳир Сидиқовнинг етук футболчи бўлиб етишишида “Қўқон-1912” футбол клуби бош мураббийи Нўъмон Ҳасановнинг ҳам хизматлари катта бўлди. Шунингдек Қўқонлик ишқибозларнинг ҳоҳ "Қўқон-1912" ўйинларида бўлсин, ҳоҳ терма жамоа ўйинларида бўлсин, Жавоҳирни бирдек қўллаб турганликлари ҳам таҳсинга сазовордир.



Бундай ҳурмат эътиборга сазовор бўлиш учун футболчидан катта меҳнат, сабр-бардош ва чиройли ҳулқ атворда бўлиш талаб қилинади. Жавоҳирда эса бу сифатларнинг барчаси мужассам эди.

Жавоҳир Сидиқов “Қўқон-1912” футбол клуби билан шартномасини 2020 йилнинг сўнгига қадар узайтирган. 2019 йилги футбол мавсумида Жавоҳир Сидиқов ОЧЛ ўйинларида ўйнаб, ўз тажрибасини янада орттириши мақсадида футболчи “Пахтакор” футбол клубига ижарага берилди. Сидиқовнинг трансфер ҳуқуқи “Қўқон-1912” футбол клуби ихтиёрида бўлади.

“Қўқон-1912” футбол клуби раҳбарияти,мураббийлар штаби ҳамда кўп сонли мухлислари номидан Жавоҳир Сидиқовга келаётган мавсумда омад ёр бўлишини тилайди! Жамоа Сидиқовнинг Қўқон футболи учун қилган меҳнатларини қадрлайди. Жавоҳир Сидиқовнинг номи “Қўқон-1912” футбол клуби тарихига зарҳал ҳарфлар билан ёзилади.
Барчаси учун раҳмат сенга Жавоҳир!!!," - деб ёзади "Қўқон-1912" матбуот хизмати.


Рейтинг: +52   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика