Расмий хабар: Пол Клемент - "Суонси" бош мураббийи
03 янв 2017 21:27
Янгиликлар
Расмий хабар: Пол Клемент - "Суонси" бош мураббийи
Англиялик Пол Клемент "Суонси" клуби бош мураббийига айланди.
Клуб расмий сайти хабарига кўра, Клемент икки ярим йиллик шартномага имзо чеккан.
Пол Клемент бунгача "Бавария" клубида Карло Анчелоттининг ёрдамчиси сифатида ишлаб келаётганди.
"Суонси" бу мавсумда шу билан учинчи мураббийга эга бўлди. Жамоани мавсумга италиялик Франческо Гвидолин тайёрлаган эди. 3 октябрь куни унинг ўрнига америкалик Боб Брэдли бош мураббий этиб тайинланган эди. 27 декабрда Брэдли ҳам истеъфога чиқарилди.
"Суонси" 20та турдан сўнг 12 очко билан АПЛ мусобақа жадвалининг 20-поғонасида бормоқда.

Анчелоттининг ёрдамчиси "Суонси"ни бошқаришга рози бўлди
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради
Фикрлар