UZ

Сўнгги янгиликлар

02:13Конференциялар лигаси. Голларга бой ўтган ўйинларда "Олимпиакос" ва "Фиорентина" ғалаба қозонди  3 02:02Европа лигаси. "Марсель" ва "Аталанта" муроса кўчасини танлади, "Байер" эса "Рома" майдонида ишончли ғалабага эришди  15 01:30АПЛ. Лондон дербисида "Челси" "Тоттенхэм"ни мағлубиятга учратди  2 00:53Германияда эркаклар футбол жамоасига илк маротаба аёл бош мураббий тайинланди  2 00:29Қозоғистон Профессионал футбол лигасининг букмекер ҳамкоридан қанча пул олаётгани маълум бўлди  2 00:12ПСЖ автобуси "Боруссия" стадионини Мбаппесиз тарк этди  0 23:28Россия кубоги. РПЛ йўли. Финал. Файзуллаев захирадан туширилди, ЦСКА эса илк ўйинда дуранг ўйнади  4 23:17U-23 Осиё кубоги. Ироқ 3-ўрин учун баҳсда Индонезияни мағлуб этиб, Олимпиада йўлланмасини қўлга киритди  28 23:00Бензема "Реал Мадрид"га қайтди  12 22:26Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг финалдан олдинги расмий машғулоти  1 22:11"Арсенал" логотипини ўзгартиради  2 21:55Аргентина Месси фаолиятини якунлагач, 10-рақамни ҳеч кимга бермайди  6 21:30Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг финал олдидан ўтказган машғулотидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 21:04Куртуа Евро-2024'да иштирок этмайди  0 20:59Осиё Чемпионлар лигаси финалини ўзбекистонлик ҳакамлар бошқаради  8

Расмий хабар. Абдусамад Дўрмонов лавозимидан озод этилди Янгиликлар

Расмий хабар. Абдусамад Дўрмонов лавозимидан озод этилди

Жорий йилнинг 1 декабрь куни ўтказилган "Нефтчи"-"Турон" учрашувидаги тартибсизликлар келиб чиққан ҳолат юзасидан бугун "Нефтчи" ФК қароргоҳида йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишга Фарғона вилояти ҳокими Ҳ.Ҳ.Бозоров раислик қилди.

Йиғилишда шунингдек,вилоят ҳокимининг спорт ва туризм ишлари бўйича маслаҳатчиси Ҳ.Аҳмедов, Фарғона шаҳар ҳокими ўринбосари Ф.Абдиллазов, Фарғона НҚИЗ директори ўринбосари Б.Мўминов,"Нефтчи" ФК бош директори З.Ғофуров ҳамда Фарғона вилоят футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Н.Отақўзиевлар қатнашдилар.

Вилоят ҳокими Ҳ.Бозоров йиғилиш қатнашчиларини кун тартибидаги масалалар билан таништириб ўтди. Йиғилишда таъкидландики,2020 йил 1 декабрь куни ўтказилган "Нефтчи"-"Турон" беллашувида "Нефтчи" жамоаси футболчиларининг ўйинни бошқарган ҳакамларга нисбатан қилган қўполликлари туфайли юзага келган тартибсизликлар натижасида футболга хос бўлмаган ҳолат бўлганлиги,"Нефтчи" жамоаси масъул ходимлари клуб футболчиларини ўйинга етарлича жисмонан ва руҳан тайёрлашда сусткашликка йўл қўйганлиги,тартибсизлик келтириб чиқарган футболчиларга нисбатан қонунда белгиланган тартибда тегишли чоралар кўрилганлиги ҳақида гапириб ўтди.

Шунингдек,келгусида "Андижон" ФК билан бўлиб ўтадиган ўйинга етарлича тайёргарлик кўриш ҳамда ижобий натижа кўрсатиш бўйича "Нефтчи" футбол клуби масъулларига тегишли кўрсатма ва топшириқлар бериб ўтди.

Йиғилишда ташкилий масала ҳам кўриб чиқилди."Нефтчи" ФК масъул ходимлари футболчиларини ўйинга етарлича жисмонан ва руҳан тайёрлашда сусткашликка йўл қўйганлиги учун бош мураббий А.Дурмонов эгаллаб турган лавозимидан озод этилди.

Рейтинг: +17   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика