Расман: Санъат Шихов АГМКни тарк этди
29 дек 2019 14:53
Янгиликлар
Расман: Санъат Шихов АГМКни тарк этди
Жамоамиз шарафини ўтган мавсум ҳимоя қилган ярим ҳимоячи Санъат Шихов шартномаси тугаётгани боис жамоамизни тарк этди.
Бу ҳақда футболчи бугунги жамоанинг йил якунига бағишланган кичик йиғилишида маълум қилди.
Йиғилишда сўз олган Санъат Шихов Миржалол Қосимовга унга билдирган ишончи ва бирга ёнма-ён ўйнаган футболчилар ҳамда бутун мураббийлар штабидаги персоналларга миннатдорчилик билдирди. Шихов АГМКда уни илиқ кутиб олишгани ва ҳамжиҳат бўлган ажойиб коллективни унутмаслигини таъкидлаб, янги чорловни қабул қилаётганини эълон қилди ҳамда АГМК жамоаси билан илиқ хайрлашди. Шу ўринда АГМК жамоаси шарафини ҳимоя қилган Санъат Шиховнинг кейинги фаолиятига омад тилаб қоламиз!
Маълумот учун: Шихов АГМК жамоасида жами 27 ўйин ўтказди ва 2та гол киритди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Райо Вальекано"ни мағлуб эта олмади
АПЛ. "Манчестер Сити" "Ливерпул"ни йирик ҳисобда таслим этди, Ҳусанов эса...
Фикрлар