UZ

Сўнгги янгиликлар

16:08Расман: "Навбаҳор" Сергей Лушчанни истеъфога чиқарди  0 16:02Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Венгрия устидан ғалабага эришди  0 15:38"Бухоро"да бешинчиси беш бўладими?  2 15:12"Манчестер Сити" ПСЖ футболчиси учун 120 млн евро тайёрламоқда  0 14:39"Реал" Эдегорни ортга қайтармоқчи  9 14:10Футзал. Олий лига 2-тур учрашувларига Андижон мезбонлик қилади  1 13:43Манба: Отабек Шукуров фаолиятини қаерда давом эттириши маълум  1 13:16Испаниялик мураббий: "Ўзбекистон Кубоги финалига "Пахтакор" ва "Бухоро" чиқади"  9 12:49​"Ливерпуль" афсонасининг ўғиллари "Сити"да дебют қилди  0 12:22Ишончсизлик ҳақидаги миш-мишлар рад этилди: Алонсо Винисиус ҳақида баёнот берди  0 11:53"Арсенал" Япония терма жамоаси вингери билан шартнома тузмоқчи  0 11:21Вадим Абрамов Самарқандда тарих ёзадими? "Пахтакор"да ортга йўл қолмади  5 10:46Рауль Бундеслига жамоасига бош мураббий бўлиши мумкин  0 10:18Узоқ муддатга сафдан чиққан Гави жароҳати ҳақида фикр билдирди  1 09:48"Манчестер Сити" меҳмонга боради. Лига кубогининг навбатдаги босқичига қуръа ташланди  3

Расман: Ўзбекистон футзал МТЖ Хорватияда йиғин ўтказиши тасдиқланди Янгиликлар

Расман: Ўзбекистон футзал МТЖ Хорватияда йиғин ўтказиши тасдиқланди

Ёдингизда бўлса, футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоаси 21 январдан навбатдаги йиғинга киришиши ҳақида хабар берган эдик.

Ўшанда вакилларимиз 25 январь куни Хорватияга учиб кетишлари ҳақида ҳам маълумот бергандик.

Ўзбекистон футзал МТЖ Хорватияда йиғин ўтказади ва Франция, Черногория ҳамда Кувайтга қарши ўйнайди

Бироз аввал ЎФА матбуот хизмати ана шу хабарни тасдиқлади. Унга кўра, 21 январь куни Ўзбекистон футзал миллий терма жамоаси Тошкентда ўқув-машғулот йиғинини бошлайди. Йиғиннинг иккинчи қисмини вакилларимиз 26 январдан 2 февралгача Хорватияда давом эттиришади. Хорватиядаги йиғин доирасида Баҳодир Аҳмедов шогирдлари Франция ва Черногорияга қарши ўртоқлик учрашувларида майдонга тушишади. 

Ўртоқлик ўйинлари

28.01.2022

Ўзбекистон — Франция

30.01.2022

Ўзбекистон — Черногория

31.01.2022

Ўзбекистон — Франция


Биз берган хабарда Кувайт билан ҳам ўйин ўтказишимиз ҳақида маълум қилгандик. УФА берган расмий хабарда эса қитъадошларимиз билан ўйин ўтказилиши ҳақида маълумот йўқ. Бразилиялик Какау бошчилигидаги кувайтликлар Хорватия йиғинига бормайдиган бўлишганми ёки бошқа сабаб, буниси бизга қоронғу.

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика