

Александр Хомяков бошчилигидаги "Бухоро" жамоаси чорак финалда "Бунёдкор"ни ортда қолдириб, ярим финалгача етиб келди. Клуб ўз тарихида бешинчи маротаба мамлакат кубогининг финалига чиқишга уриниб кўради. Бунга қадар "Бухоро" ўз тарихида 4 бор ярим финалларда ўйнаган.
2001 ва 2005 йилги мавсумларда "Нефтчи"дан енгилган бўлса, 2012, 2016 йилларда "Насаф" имтиҳонидан ўта олмаган.
"Бухоро" – "Сўғдиёна" учрашуви соат 18:00 да старт олади.



