Остон Ўрунов яна жароҳат олди

Khoja
25 сен 2025
Ўзбекистон терма жамоаси вингери Остон Ўрунов ва эронлик ҳимоячи Ҳуссайн Канони "Персеполис" машғулотида жароҳат орттириб олди.

Бу ҳақда "қизиллар" бош мураббийи Воҳид Ҳошимиян маълум қилди. 

"Канони ва Ўрунов кечаги машғулотда оғриқ ҳис этди. Эҳтимол, улар "Малаван" билан баҳсда қатнашмайди", — деди мураббий.

"Varzesh3" ахборотига кўра, клуб тиббий штаби ҳар икки футболчининг ҳолатини  ўрганиб чиқади ва 25 сентябрь кунги "Малаван"га қарши ўйин олдидан хулосасини тақдим этади.


KhojaМуаллиф
Манба: Varzesh3