UZ

Сўнгги янгиликлар

14:55"Ливерпуль" "Реал" қизиқишларига қарамай, Конате билан шартномани узайтирмоқчи  0 14:26"Барселона"нинг ЕЧЛ доирасидаги навбатдаги уй учрашуви қаерда ўтиши маълум  0 13:54"Нефтчи" Абдураимов ва Иванков билан бир ҳафта ичида ҳисоб-китоб қилиши лозим — ПФЛ  4 13:38Ла Лига президенти "Манчестер Сити"ни қаллобликда айблади  1 13:11"Манчестер Юнайтед" 17 ёшли колумбиялик истеъдодни сафига қўшиб олмоқчи  3 12:44Трамп Эрон вакилларининг ЖЧ қуръасида қатнашишига тўсқинлик қилмоқда  5 12:15Жамолиддин Раҳматуллаев: "U-20 Жаҳон чемпионатининг Озарбайжон ва Ўзбекистонга берилиши катта мотивациядир"   1 11:53Ўзбекистон U-18 терма жамоаси Тошкентда Озарбайжон билан ўртоқлик учрашуви ўтказади  2 11:20Каннаваро мураббий сифатида Ўзбекистонга ютқазган ўйинни ёдга оламиз  23 11:06Зидан Жазоир термаси учун ўйнаши мумкин  0 10:38"Кристал Пэлас" ўз рекордини ўрнатди  1 10:08"Шўртан"ни янги мураббий бошқаради  9 09:49Тожикистон терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди  6 09:39Мадрид клублари МЮ хавбеки учун курашади  0 09:09Флик ваъда берди  18

Расман: Максим Шацких – "Андижон" бош мураббийи, Виталий Шпанюк – ёрдамчи мураббий Янгиликлар

Расман: Максим Шацких – "Андижон" бош мураббийи, Виталий Шпанюк – ёрдамчи мураббий

Хабарингиз бор, “Андижон” клуби бош мураббийи лавозимида ишлаб келган Александр Хомяков истеъфога чиққач, унинг ўрнига муносиб номзод топиш устувор вазифага айланганди.

Клуб матбуот хизматининг маълум қилишича, "Андижон" футбол клуби бош мураббийлигига ўзбек футболи афсоналаридан бири Максим Шацких тайинланганини эълон қилди. 

"1978 йилнинг 30 август куни Тошкентда таваллуд топган. Мухлислар уни футболчи сифатида "Динамо" Киевдаги ёрқин фаолияти орқали жуда яхши эслашади. 

Максим Александрович бунга қадар “Пахтакор” клуби бош мураббий сифатида фаолият олиб бориб, ушбу жамоани икки марта Ўзбекистон чемпионлигага етаклаб келди. Шу кунга қадар эса у "Пахтакор" клуби раиси маслаҳатчиси сифатида ишлаб келди.

Шацких мураббийлик фаолиятини 2016 йили бошлаган ва дастлаб "Динамо" Киев U-17, сўнгра U-19 жамоаларида ишлади. 

2017 йилнинг июнь ойидан 2019 йилнинг августига қадар "Динамо" Киев жамоасида бош мураббий Александр Хацкевич билан бирга самарали фаолият олиб борди.  

2019 йилнинг декабрь ойидан то 2021 йилнинг мартигача Россиянинг "Ротор" (Волгоград) жамоасида яна Хацкевич билан мураббийлар штабида меҳнат қилди.

2022 йилнинг ёзидан Максим Александровичнинг "Пахтакор"даги ҳаёти бошланди. Аввалига спорт директори, кейин эса бош мураббий сифатидаги ёрқин фаолияти билан ёдда қолди. 

Про лицензиясига эга бўлган Максим Александрович 14 май кунидан "Андижон" жамоасини қабул қилиб олади ва унинг "бургутлар" бош мураббийи сифатидаги дебют учрашуви 17 май куни сафарда "Шўртан"га қарши учрашувга тўғри келади", – дейилади хабарда. 

Шунингдек, "Андижон" мураббийлар штабидаги ўзгаришлар давом этади. Украиналик 54 ёшли мутахассис Виталий Василевич Шпанюк жамоада ёрдамчи мураббий вазифасида иш олиб боради.

Шпанюк 1971 йилнинг 12 февраль куни Украинада таваллуд топган. Про лицензиясига эга бўлган мутахассис мураббийлик фаолияти давомида "Кремен" (Украина), "Арсенал" (Киев, Украина), Украина терма жамоаси, "Славутич" (Украина), "Карпати" (Украина), "Анжи" (Россия), "Динамо" Тбилиси (Грузия), "Львов" (Украина), "Ворскла" (Украина), "Ротор" (Россия) ва "Пахтакор" клубларида ишлаган. Шпанюк барча жамоаларда жисмоний тайёргарлик бўйича мураббий ролида фаолият юритган.

Аввалроқ "Эшитдик"да рукни остида Шацких сешанба куни клуб билан шартнома имзолаши ҳақида хабар берган эдик.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика