Эшитдик-да! Эртага Шацких "Андижон" бош мураббийи этиб тайинланади

Narzulla Saydullayev
12 май 2025, 19:48
"Андижон" клубида янги мураббийлар иш бошлашмоқда.

Championat.asia сайти маълумотига кўра, эртага, 13 май куни Максим Шацких Андижон шаҳрига етиб боради ва катта эҳтимол билан "бургутлар" билан шартнома тузади. Шацких билан бирга 3 нафар ёрдамчи мураббий "Андижон"га келади. Улардан икки нафари Виталий Шпанюк ва Акмал Шораҳмедов. Учинчи мураббий номи эртага маълум бўлади. 

Ўзбекистон кубоги 3-тури доирасидаги "Андижон" - "Динамо" учрашувида мезбонларни Артём Петросян бошқаради. Сабаби Шацких ҳали ПФЛ рўйхатидан ўтказилмаган. Айнан эртанги баҳсдан кейин Максим Шацких жамоани қабул қилиб олади.

Эслатиб ўтамиз, 4 май куни "Андижон" клуби бош мураббий Александр Хомяковни истеъфога чиқарган эди.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›