Расман: Иван Соловьёв “Насаф” футболчисига айланди
		
		26 янв 2022 18:43
        Янгиликлар	
	 
				 
				Расман: Иван Соловьёв “Насаф” футболчисига айланди
Россиялик ярим ҳимоячи Иван Соловьёв “Насаф” билан бир йиллик шартнома имзолади.
			Ўз вақтида Россия Премер-лигаси иштирокчилари "Зенит" ва "Динамо" каби жамоаларда тўп тепган, охирги уч мавсумни Наманганнинг “Навбаҳор” жамоасида ўтказган Иван янги мавсумда “аждарлар” сафида ҳаракат қилади.
Иван Соловьёв Суперлигада 70 учрашувда майдонга тушган ва 6 гол муаллифига айланган.
“Насаф” оиласига хуш келибсан, Иван!, - деб ёзади “Насаф” футбол клуби матбуот хизмати.
Иван Соловьёв ҳақида қисқача маълумот:
Тўлиқ исми: Иван Соловьёв
Туғилган сана: 29.03.1993
Туғилган жойи: Россия, Калуга
Миллати: Рус
Амплуа: Ярим ҳимоячи
Эслатиб ўтамиз, 21 январь куни сайтимизда Соловьёвнинг "Насаф"га ўтаётгани ҳақида хабар бергандик. 
Ўхшаш янгиликлар
 championat.asia
                   
                   
			
		
		
			championat.asia
		
	 
             "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
                    "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди Суперлига. Турнинг сўнгги баҳсида "Сурхон" "Андижон"га ҳеч қандай имконият қолдирмай йирик ҳисобда мағлуб этди
                    Суперлига. Турнинг сўнгги баҳсида "Сурхон" "Андижон"га ҳеч қандай имконият қолдирмай йирик ҳисобда мағлуб этди Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
                    Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
                    Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Фикрлар