Шаҳбоз Жўрабеков: "Поезд кетиб бўлди, вақт ортга қайтмайди"
30 окт 10:20
Янгиликлар
Шаҳбоз Жўрабеков: "Поезд кетиб бўлди, вақт ортга қайтмайди"
"Бу ўйин биз учун ҳар тарафлама муҳим эди. Биринчидан, ўз номимизни тарихга ёздириб қўйишимиз мумкин эди, кейин эса ОЧЛ 2 мусобақасига йўлланмани қўлга киритиб, мухлисларини хурсанд қилиш имкониятимиз бор эди. Тўғри, финалда "Пахтакор" фаворит эди, аммо бир ўйинда ҳар нарса рўй бериши мумкин. Баҳс тенг курашлар остида кечди. Мухлислар ҳам буни тасдиқлайди, деб ўйлайман. "Бухоро" ўзидан-ўзи финалга қадар етиб келмаганини исботлади. Финалда ғалаба қозониш насиб этмаган экан. Тўхтаб қолиш йўқ, олдинда яна ўйинлар бор", - деди Жўрабеков финал ҳақида.
"Инобатга олинмаган голни тушунмадим, очиғи. Поезд кетиб бўлди, қанча гапирмайлик вақт ортга қайтмайди. Вазиятни таҳлил қиладиган ҳакамларимиз бор", - дея фикр билдирди футболчи "Бухоро"нинг бекор қилинган голи ҳақида.
"Ҳожиакбар билан кўп тўқнаш келдик. У ҳозирги кунда МТЖ етакчиларидан бири. Майдонда эса ҳақиқий жанг бўлди. Алижонов совуққон ва жуда кучли футболчи. У ўз жамоаси, мен ҳам ўз жамоам учун фойда келтиришга ҳаракат қилдик, холос", - деди Шаҳбоз Жўрабеков Ҳожиакбар Алижонов билан бўлган рақобат ҳақида.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Италияга ютқазиб, иштирокини нимчорак финалда якунлади
Al Ain Cup. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Эронни мағлуб этиб, турнир ғолибига айланди
"Шармандалик, бу шармандалик!"
Португалия ЖЧ йўлланмасини қўлга киритганидан сўнг Роналду қисқа фикр билдирди
Фикрлар
Голдо офсайд бошқа ўйинчида эди Қулматов бош билан паст берди Лекин 93 рақамли ўйинчи қоидани бузиб химоячига халақит қилди
2-давро Пахтакор:Бухоро 4-0
Кубок финал Пахтакор-Бухоро 1-0 .
Бу шунчаки кути куйиб кетганлар учун статистика холос.