МЮ 21 миллионга сотган футболчисини "Барселона" 90 миллионга сотиб олиши мумкин
30 окт 10:43
Янгиликлар
МЮ 21 миллионга сотган футболчисини "Барселона" 90 миллионга сотиб олиши мумкин
"Барселона" "Наполи" ярим ҳимоячиси Скотт Мактоминейга жиддий қизиқиш билдирмоқда.
Каталонияликлар марказий ярим ҳимоячилари Френки Де Йонг ва Педрининг кўп жароҳат олаётгани сабабли шотландиялик футболчи билан шартнома имзолашни мақсад қилган. "Наполи" ўз етакчисини 90 миллион евродан камига сотмоқчи эмас. Мактоминейга "Барселона"дан ташқари "Тоттенхэм" ва "Ньюкасл" жамоалари ҳам жиддий қизиқиш билдирмоқда.
Эслатиб ўтамиз, "Наполи" ярим ҳимоячини 2024 йилнинг ёзида МЮдан 21 миллион фунтга сотиб олганди. Скотт ўтган мавсум "Наполи" сафида 39 та учрашувда майдонга тушиб, 13 та гол урди ва 6 та голга ассистлик қилди. Шотландиялик ярим ҳимоячи ўтган мавсум А Сериянинг энг яхши футболчи деб эълон қилинганди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. Турнинг сўнгги баҳсида "Сурхон" "Андижон"га ҳеч қандай имконият қолдирмай йирик ҳисобда мағлуб этди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Фикрлар